Ўзбекистонликлар асосан нафас органлари билан боғлиқ касалликларга чалинмоқда

Ўзбекистонликлар асосан нафас органлари билан боғлиқ касалликларга чалинмоқда

Давлат статистика қўмитаси ўзбекистонликлар энг кўп қайси хасталик билан касалланаётгани бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, 2022- йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда аҳолини биринчи марта ташхис билан қайд қилинган касалликларга чалиниш турлари бўйича энг юқори кўрсаткич нафас органлари касалликлари ҳиссасига тўғри келиб, ҳар 100 минг аҳолидан 13 минг нафарида ушбу касалланиш кузатилмоқда.
Ҳар 100 минг аҳолига нисбатан биринчи марта ташхис билан қайд қилинган жами касалликлар сони қуйидагича кўриниш олган (минг бирлик):
- нафас органлари касалликлари — 13;
- овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари — 11;
- қон ва қон яратиш аъзолари касалликлари, иммун механизмига таъсир этувчи айрим бузилишлар — 5;
- сийдик-таносил тизими касалликлари — 5;
- қон айланиш тизими касалликлари — 3;
- жароҳатланиш, заҳарланишлар ва айрим ташқи сабаблар билан боғлиқ асоратлар — 3;
- кўз ва унинг қўшимча аппарати касалликлари — 3;
- асаб тизими касалликлари — 3;
- баъзи юқумли ва паразитар касалликлар — 2;
- қулоқ ва сўрғичсимон ўсимта касалликлари — 2.