» » Йилига 400 минг кишининг ёстиғини қуритадиган касалликка оддий қайнатма шўрва қарши туради

Йилига 400 минг кишининг ёстиғини қуритадиган касалликка оддий қайнатма шўрва қарши туради

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Лондондаги Империал коллеж олимлари гўшт ва сабзавотли шўрвалар безгакни чақирувчи хавфли «Plasmodium falciparum» паразитининг ҳаётий циклини тўхтатишини аниқлашди. Бу ҳақда «MedicalXpress» пресс-релизида маълум қилинган.

Тадқиқотчилар уйда тайёрланган 56 хил қайнатма шўрва намуналарини таҳлил қилишди: бу рецептлар авлоддан-авлодга ўтиб келган ва безгакни даволашда қўлланилган. Олимлар фильтрланган экстрактларни «P.falciparum» билан бирга 72 соат давомида инкубация қилишди. Буни қарангки, беш хил шўрва чиндан ҳам паразит кўпайишини 50 фоизга секинлатиб, унинг етилишини тўхтатар экан.

Безгакка қарши курашда самарали қайнатма шўрва хилма-хил. Шу боис олимлар айнан қайси маҳсулотлар фойдали эканлигини ҳозирча билишмайди. Уларни келгуси тадқиқот ва клиник тажрибаларда аниқлашга тўғри келади.

Безгак қўзғатувчиси оддий «Plasmodium»нинг бир тури ҳисобланади. Касаллик эса чивинлар орқали тарқалади. Бу инфекция йилига қарийб 400 минг кишининг ёстиғини қуритади.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:17
Ўзбекистонда 8 ойдан буён олтин экспорти тўхтаган
08:00
Россияликларнинг доллар ва еврога қизиқиши пасайди
18:00
МТЖ эркакларига сабоқ: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Марказий Осиёда тенгсиз бўлди
17:13
Кунига – 37 миллион маош, ҳар голи – 1,5 миллиард сўм. Ўзбекистонда энг кўп ҳақ олаётган футболчи ким?
15:11
Россия 18 декабрь куни муҳим битимлардан биридан воз кечади
14:00
Очиқлик сари катта қадам. Президент фармони эълон қилинди
13:00
Ўзбек футболи тарихи
12:08
Мурод Ризаев: Абрамовнинг энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани
11:00
Испанияда тиббий ниқоб тақиш бекор қилинади
10:00
2021 йилда Ўзбекистонда қанча одам коронавирусга чалинган?
09:15
Ташриф якунланди: Мирзиёевнинг Андижондаги сўнгги манзили қаер бўлди?
09:13
Сирдарёлик аёл прокуратура биноси олдида жанжал кўтарди. Нега?
09:06
Эсингиздан чиқмасин, терма жамоа - бу халқники! Навбатдагиси шунчаки муваффақиятсизлик эмас, бунга ким жавоб беради?
09:05
Калифорнияда аномал иссиқ об-ҳаво туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
09:02
Гутерриш иккинчи муддатга БМТ бош котиблигига тайинланди
09:01
123 кун бир-бирига кишанланган ошиқ-мошиқ занжирни узишди-ю, ажралишди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР