Коронавирус чивин чақишидан юқадими?


Бутун дунёда оғир эпидемиологик вазиятни юзага келтирган COVID-19 коронавируси чивин ёки пашша чақиши оқибатида юқмайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллари ҳам ушбу маълумотни расман тасдиқлаган. Улар берган маълумотга кўра, респиратор вирус асосан ҳаво-томчи йўли орқали юқади.

«Инфекциянинг чивин чақиши оқибатида одамга юқиши ҳақида берилган маълумотлар ўз тасдиғини топгани йўқ», — дейилади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий сайтида.

«Янги коронавирус — респиратор вируси асосан ҳаво-томчи йўли орқали юқади, беморнинг йўталиши ёки аксириши натижасида нафас йўлларидан суюқ шаклда чиқиб, томчи шаклида бошқа бир одамнинг нафас йўлларига кириб олади. Шунингдек, сўлак томчилари ёки бурун оқиши оқибатида ҳам одамга юқиши мумкин.
2019-nCoV коронавирусининг чивин чақиши оқибатида юққани юзасидан ҳолатлар кузатилмаган. Инфекциядан сақланиш учун йўталаётган, иситмаси баланд одамлардан узоқроқ юриш, шу билан бирга қўлларни тез-тез ювиш, респиратор гигиена ҳамда тозаликка риоя қилиш лозим
», — дейилади ташкилот баёнотида.

скачать dle 12.0


Фикрлар (0)

изоҳ қўшинг