» » Ўзбекистонда коронавирусга қарши етарлича чора кўрилганми?

Ўзбекистонда коронавирусга қарши етарлича чора кўрилганми?

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Шу кунларда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг коронавирусга тайёргарлик бўйича етакчи консультанти Уте Эндерлейн ва ташкилотнинг фавқулодда ҳолатларга тайёргарлик кўриш дастурининг масъул ходими Жетри Регми юртимизда бўлиб, дунёда давом этаётган эпидемияга қарши олиб борилаётган чоралар ва профилактик тадбирларнинг техник экспертизасини ўтказишмоқда.

Шунингдек, улар мамлакатимизга кириш ҳудудларидаги санитария-карантин пунктларида назорат ва профилактик тадбирларни ташкил қилиш, даволаш муассасаларининг хавфсизлигини таъминлаш, лабораториялар салоҳиятини мустаҳкамлаш каби қатор масалалар бўйича техник тавсияларини ҳам беришмоқда.

– Биз юртингизда бир ҳафта мобайнида бўлиб, коронавирус инфекцияси четдан кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш, эпидемиологик назоратни кучайтириш борасидаги ишлар ҳалқаро талаблар асосида, ЖССТ томонидан ишлаб чиқилган стандартлар ва тавсияларга мос равишда амалга оширилаётганлигига гувоҳ бўлдик, – дейди Уте Эндерлейн. – Юртингизда ушбу инфекцияга қарши барча чоралар кўрилмоқда.

Бундан ташқари, ЖССТнинг экспертлари мамлакатимиз мутахассислари билан ҳамкорликда жаҳондаги коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик ҳолатни ҳисобга олган ҳолда фавқулодда вазиятларда қандай йўл тутиш бўйича ҳам ўзаро тажриба алмашишмоқда.

Ўз ўрнида айтиб ўтиш лозимки, айни пайтда мамлакатимизга юқумли касалликлар, жумладан, «COVID-19» инфекцияси кириб келишининг олдини олиш мақсадида давлат чегараларида санитария-карантин пунктларида барча эҳтиёт чоралари кўрилиб, назорат кучайтирилган. Бугунги кунда ушбу пунктларда бошқа тармоқ ходимлари қаторида 250 нафардан зиёд юқори малакали санитария-эпидемиология хизмати масъуллари белгиланган стандартлар бўйича иш олиб бормоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлиги ҳузурида узлуксиз 24 соат давомида фаолият кўрсатувчи штаб ташкил қилинган.

Эслатиб ўтамиз, шу кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ бирорта ҳолат қайд этилмаган. Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна бир бор аҳолидан ортиқча саросимага тушмаган ҳолда шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:54
МИБ: ижро ҳужжатларининг ҳар 5 тадан 1 таси алимент билан боғлиқ
18:38
Агентлик ходимлари ўзаро беллашдилар
17:14
Xiaomi камера, 4G ва кенг сиғимли аккумуляторга эга «ақлли» соатини 60 доллардан арзонроққа сотишни бошлади
17:12
«Кўнгилочар тадбирларни кўпайтириб юборяпмиз». Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш ортаётганининг сабаблари айтилди
17:10
Билиб қўйган яхши: Иссиқда қайси маҳсулотлар тез айнийди?
10:40
Диёр Имомхўжаев: Абрамовга на шахс на инсон сифатида ишонмайман. У тайёр етишиб турган "лола"ларга гулни узадиган боғбон бўлиб келди
10:38
Ислом Тўхтахўжаев: "Футболни тушунадиган инсон муаммо фақат ҳимояда эмаслигини билиб турганди"
10:37
Ташкилот раҳбари мухбир қизни «ётоққа» таклиф қилгани айтилмоқда
10:33
Мушаклар спазми: Оёқлар тунда оғришининг 9 сабаби
10:32
Тошкент шаҳар ҳокимлиги қўшиқчи Санжайга иш таклиф қилди
10:31
Тошкентда жарима тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича рейдлар бошланди
10:30
Олимлар коронавирус учун қопқон ўйлаб топишди
10:29
Толиблар Тожикистон билан чегарадаги туманни эгаллаб олди
10:28
У кетди! Юракда армон, дилда айтилмаган сўзлар билан... (Видео)
18:30
ФҲДЁ органлари фаолияти: экстерриториал тамойил амалда
09:37
Самарқандда бир-бирига туташ бўлган уйларда ёнғин содир бўлди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР