Бугунга келиб ушбу инфекцияни 1,5 миллионга одам юқтириб олган.
Шу боис олимлар коронавирусни қандай қилиб бўлса ҳам тўхтатиб қолиш мақсадида ҳар куни турли хил тадқиқотлар ўтказишмоқда.
Буларнинг натижаси ўлароқ мутахассислар икки кун ичида вирусни енга оладиган дори яратишди, дея хабар бермоқда planetanovosti.com.
“Паразитга қарши дори — ивермектиннинг ижобий таъсирини қайд этилмоқда, у касалликни икки кун ичида йўқотишга қодир”, дейди Австралия Монаш Биотиббиёт тадқиқотлар институти вакили, доктор Кайли Вагстафф.
Қайд этилишича, препарат шу қадар кучлики, битта миқдори SARS-CoV-2нинг RNK занжирини бутунлай йўқ қилишга қодир. Препаратни яқин келажакда кўнгиллиларда синаб кўриш бошланиши кутилмоқда. Бунгача барча тадқиқотлар синов найчаларида ўтказилган. Аммо у инсон организмида самарасиз бўлиши ҳам мумкин.
Мутахассислар ивермектиннинг қандай қилиб коронавирусни йўқ қила олишини аниқлай олишмади.
“Эҳтимол, дори тўғридан-тўғри коронавируснинг бош-ҳужайраларига таъсир қилаётгандир”, дейилади хабарда.