» » Коронавирусга қарши вакцина қачон тайёр бўлади?

Коронавирусга қарши вакцина қачон тайёр бўлади?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти фармацевтика компаниялари ва лабораториялар ишлаб чиқишни бошлаган вакциналарнинг янгиланган рўйхатини эълон қилди. Учта препарат клиник синовлардан ўтказилмоқда. Бироқ, баъзи мутахассислар вакциналарни ишлаб чиқиш бўйича қабул қилинган тартиб қисқаргани хавфсиз эканига шубҳа билан қарамоқда.

Ҳозирги касалликнинг авж олиши - XXI асрнинг 20 йилидаги учинчи коронавирус эпидемияси. Биринчи иккитаси - SARS ва MERS мос равишда 2003 ва 2015 йилда кузатилди. Бироқ, ушбу турдаги вирусга қарши вакцина ҳали ишлаб чиқилмади.

Коронавируснинг дунё миқёсида тарқалиши ва карантиннинг иқтисодиётга ўта зарарли таъсири ҳисобга олинса, вакцинани бозорга биринчи бўлиб чиқарадиган фармацевтика компаниялари катта даромадга эга бўлиши аниқ. Профилактик воситани ишлаб чиқишга киришган ташкилотлар, фарм-гигантлар, биотехнологик стартаплар ва илмий марказларнинг сони кўп экани ажабланарли эмас. ЖССТ маълумотларига кўра, камида 70та жамоа бу борада ишламоқда, дея хабар беради Science Alert.

Хитойнинг CanSino биотехнологик компанияси одамларда тажриба вакцинасининг иккинчи босқич синовларини ўтказмоқда. АҚШнинг иккита стартапи - Pharmaceuticals ва Moderna ҳам клиник синовларни бошлади.

АҚШнинг юқумли касалликлар бўйича бош мутахассиси Энтони Фауcи маълум қилишича, Штатларда вакцина 12-18 ойдан кейин пайдо бўлиши мумкин. Бироқ, бир қатор мутахассисларнинг тахминича, бундай шошилиш жуда хавфлидир. «Доктор Фауcи 12-18 ой ҳақида гапирганда, бу бемаъни оптимистик прогноз деб ўйлайман, - деди 1990-йилларнинг охирида ротавирусдан вакцина ишлаб чиққан Пол Оффит.

Янги вакцинани ишлаб чиқариш қиммат, мураккаб ва вақт керак бўлган жараён бўлиб, юзлаб миллион доллар ва бир неча йиллик хавфсизлик ҳамда самарадорлик синовларини талаб қилади. Ҳозир, пандемия авж олган пайтда, дорилар ишлаб чиқарувчилар ва тиббиётдаги амалдорлар ушбу тартибни сезиларли даражада қисқартиришга уринмоқда.

Янги вакциналар одатда лабораторияда, сўнгра ҳайвонларда, кейин эса кичик сонли кўнгиллилар гуруҳида синалади, шундан сўнг кенг кўламли синовлар бошланади. Бироқ, бугунги кунда баъзи ишлаб чиқувчилар йўлни қисқартириш ва ҳайвонлардаги тажрибалардан воз кечиш усулларини изламоқда.

«Мен вакцина ишлаб чиқишни тезлаштириш муҳимлигини тушунаман, аммо тажрибам шуни кўрсатадики, вакциналар билан бундай қилиб бўлмайди», - деди Бейлор Тиббиёт коллежи (АҚШ) тропик тиббиёт Миллий мактаби декани Питер Хотез.
Сентябрь ойидаёқ Оксфорд олимлари жамоаси коронавирусдан вакцинани чиқармоқчи. Бу энг оптимистик сценарий, аммо тадқиқотчилар ишлари муваффақиятли бўлишига ишонмоқда.

скачать dle 12.0 Telegram каналимизга обуна бўлинг!
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:15
Жиззах вилояти ва Корея Республикаси ўртасида меморандум имзоланди (видео)
16:32
Жиззахлик тадбиркорларга 2022 йилда солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар етказилди.
14:37
ИИВ туманлараро блокпостлар ўрнатилаётгани тўғрисидаги хабарларни рад этди
14:37
Никоҳ шартномасини тузиш тартиби қандай?
14:35
Қонунчилик ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш: миллий ва хорижий тажриба
14:34
Жисмоний шахслар ЯТТ сифатида таксичилик қилганда қанча солиқ тўлайди?
14:28
Рейтинг: Марказий Осиё давлатларида қуролли кучлар сони бўйича Ўзбекистон биринчи
14:19
Нукусда алкотестер ўрнига бош кийимидан фойдаланган ЙПХ ходимига хизмат текшируви тайинланди
14:16
Тошкент дунёнинг энг арзон шаҳарлари учталигига кирди
14:12
Фақат учта нусхаси бўлган Bugatti моделидан бири сотувга қўйилди
11:23
Коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик чоралари кескин кучайтирилмоқда
11:15
ДХА - коррупция ва манфаатлар тўқнашувига қарши
10:26
Ўзбекистон энг кўп қайси давлатлардан гўшт импорт қилмоқда
10:19
Зоминда ДХА Жиззах вилоят бошқармаси соврини учун мини футбол мусобақаси ўтказилди
09:41
Қашқадарёда техникум талабаси ётоқхонанинг 5-қаватидан тушиб кетиб, вафот этгани айтилмоқда
09:36
«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил» эсдалик нишони таъсис этилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР