» » Олимлар коронавирус юққан смартфонни дезинфекциялаш йўлларини айтишди!

Олимлар коронавирус юққан смартфонни дезинфекциялаш йўлларини айтишди!


Глобал муаммога айланган коронавирус фақатгина ҳаво-томчи йўли орқали ёки вирус юқтирган киши билан контакт туфайлигина юқмас экан. Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссиясидан маълум қилишларича, смартфон ҳам унинг ташувчиси бўлиши мумкин!

Мутахассисларнинг изоҳ беришларича, телефонлар корпусида ва, айниқса, смартфонлар дисплейида кўп миқдорда чанг, бактерия, сўлак ва бошқа вирус ташувчи моддалар тўпланади. Бундай қурилмани ишлатган одам қўллари билан ўзининг шиллиқ қаватли аъзоларига (лаблари, бурни ё кўзига) тегинса, вирус ўтиши мумкин.

Шу боисдан мутахассислар хитойликларга смартфонни дезинфекция қилиш йўлларини тавсия этишган. Коронавирус хавфи буткул бартараф бўлиши учун уни 56 даражали ҳароратда ярим соат мобайнида қолдириш керак экан. Бунда қурилманинг мазкур иссиқликда ишдан чиқиб қолмаслиги энди унинг моделига боғлиқ. Шунингдек, дезинфекция учун водород пероксиди, сирка кислотаси (уксусная кислота) ёки хлороформ билан яхшилаб артиш ҳам смартфонни коронавирусдан тозалайди.

ЎҚИНГ: Коронавирус қаерда қанчалик тарқалмоқда? Буни кўрсатувчи онлайн сервис ишга тушди!

Бундан ташқари, Цзилинь университети Биринчи шифохонаси умумий медицина бўлими бош врачи Инь Хунмэй яна бир йўлини айтган. Унга кўра, қурилмаларни коронавирусдан тозалаш учун 75 фоизлик спирт билан артса ҳам бўлар экан.

Юртдошларимизни ташвишга солиши мумкин бўлган масалалардан бири – AliExpress ёки бошқа онлайн савдо платформалари орқали сотиб олинган смартфон ё бошқа гаджетларда ҳам коронавирус юқиши эҳтимолидир. Биз бу борадаги батафсил жавобни мана бу мақоламизда берганмиз, яна AliExpress’нинг ўзи харидорларни бошқа масалада огоҳлантираётгани ҳақида ҳам ёзганмиз.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

12:59
Маънавият - ўзликни англашдир
11:21
Ўзбекистон–Тожикистон чегаралари қачон очилади?
11:20
Дунёдаги энг кўп сотилган смартфонлар рўйхати эълон қилинди
11:15
"Женоа"нинг 7 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига "Интер" чек қўйди
11:14
ҚҚС суммасининг ноқонуний ҳисобга олингани 98,4 фоиз ҳолатда тасдиқланди
11:11
Қароқчилар томонидан ўғирлаб кетилган 317 ўқувчи қиз қутқарилди
11:10
Бугун Тошкентда баҳор паради бўлиб ўтади
11:09
Маҳаллаларда «Электрон кузатув маскан»лари ташкил этилади
11:08
Бугундан тадбиркорларга йўлларда қоидабузарликларни аниқловчи камераларни ўрнатишга рухсат берилди
10:38
Ўзбек заъфаронини экиш майдонлари ва ишлаб чиқариш ҳажми янада кенгайтирилади
14:01
Ўйин: Масжидул-Ҳаром манзарасини тиклаймиз
12:56
Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олади?
12:54
"Беш кундандан бери комада ётган" санъат институти талабаси ҳақида маълумот берилди
12:52
“Шовотландия” кафесига қасддан ўт қўйган шахс ушланди
12:49
Юртимизда кореялик фирибгар одамларни алдаб юрибди
12:47
Расул Кушербаев президентликка номзодини қўядими деган саволга нуқта қўйди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР