» » Beeline 91 нафар ходими нега карантинга олинганини изоҳлади

Beeline 91 нафар ходими нега карантинга олинганини изоҳлади

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Аввалроқ, Beeline алоқа операторининг Тошкент шаҳрида ишловчи 91 нафар ходими коронавирус инфекцияси юқтириб олишда гумон қилиниб, карантинга олингани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат юзасидан компания ўз муносабатини билдирди.

Компаниянинг маълум қилишича, мамлакатда карантин чоралари жорий этилиши билан Beeline ходимлар хавфсизлиги ва компаниянинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун ишни максимал даражада масофавий ташкил қилган.

“Аммо, айрим операцион вазифалар мавжудлиги боис, биз ва жамоамизнинг бир қисми абонентларимиз Beeline хизматидан фойдаланишда давом эта олишлари ва компания мутахассислари билан доимо боғланиш имкониятига эга бўлишлари учун шундай мушкул пайтда офисда бўлишимиз шарт. Афсуски, амалиёт шуни кўрсатадики, COVID-19 билан касалланиш хавфи ҳаммада мавжуд”, дейилади компания изоҳида.

Қайд этилишича, ходимлар COVID -19 юқтирганлиги хавфи падо бўлиши билан, компания тегишли санитария ва эпидемиология хизматлари билан биргаликда ишчиларни оммавий тарзда COVID -19 га тестдан ўтказган.

“Ходимлар ва уларнинг қариндошларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, компания Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кўрсатмаларига риоя қилган ҳолда, ўз ходимларини 14 кунлик карантинга жойлаштирди.

Вазият назорат остида, жамоамиз ва уларнинг яқинлари учун қилинаётган барча ишлар уларнинг фойдаси учун қилинмоқда”, дея воқеани шарҳлади Beeline Uzbekistan бош директори Сергей Афонин.

Қўшимча тариқасида, компания офисларида барча зарур ва тавсия этилган эҳтиёт чоралари риоя қилинаётгани ва мамлакатда карантин жорий этилган биринчи кундан бошлаб санитария-профилактика чоралари кўрилгани қайд этилган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

22:47
Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди
22:26
Ғаллаоролда ногиронлиги бўлган ёшларга хомийлар қандай ёрдам кўрсатди?
17:54
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси тизимидаги ёшларнинг муаммолари ўрганилди (видео)
17:49
Гандболчи ёшлар 4-сектор раҳбари соврини учун беллашдилар
17:23
BMB Trade Group ва «Сўғдиёна» ПФК ўртасида ҳомийлик тўғрисидаги битим имзоланди (Фото)
17:05
Жиззахда 6000 дан ошиқ яширилган иш ўринлари ошкор бўлди
16:15
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ катта инспектори кўпчилик томонидан тушаётган саволга жавоб берди (видео)
14:51
Зоминда "Обод қишлоқ" дастури доирасида қандай ишлар амалга оширилди?
13:11
4-сектор сайёр қабул: мурожаатлар ечими биргаликда изланди
10:57
Дўстлик туман Давлат хизматлари маркази фуқаролар дуч келаётган муаммоларни аниқлади. Улардан бири - ЭРИ калитини олиш
10:54
2021 йилнинг биринчи чорагидаги Жиззах вилоятининг статистик кўрсатгичлари маълум қилинди (видео)
09:33
Одил Аҳмедов терма жамоамизнинг ЖЧ саралаш ўйинларига қадар тиклана оладими?
09:31
Озодбек Назарбеков вазирликдан бўшаганидан сўнг нима иш қилишини айтди
09:30
Уйини ўғри уриб кетди деб ўйлаган аёлнинг хонадонини аслида ити вайрон қилгани маълум бўлди
09:29
Отабек Сатторий 6 йил-у 6 ой муддатга «кесилди»
09:28
Ўзбекистонда Рамазон Ҳайити куни белгиланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР