Олимлар 100 ёшгача яшаш сирини маълум қилди

Олимлар 100 ёшгача яшаш сирини маълум қилди

Америкалик олимлар инсон умрини 100 йилга қадар узайтириш усулини аниқлади. Маълум бўлишича, инсоннинг узоқ умр кўришига нафақат генлар, балки у яшайдиган жой ҳам таъсир кўрсатади. Бу борадаги тадқиқот натижалари International Journal of Environmental Research and Public Health’да келтирилган.

Мутахассислар 2011 йилдан 2015 йилга қадар 75 ва ундан катта ёшда вафот этган 145 минг кишининг яшаш жойи, маълумоти ва ижтимоий ҳолатини таҳлил қилиб чиққан. Шунингдек, камбағаллик даражаси, тиббий хизматдан фойдаланиш имконияти, ҳавонинг ифлослиги, яшил ҳудудлар сони ҳам инобатга олинган.

Аниқланишича, 100 ёшгача яшаш учун инсон юқори ижтимоий мавқега эга бўлиши, яшил ҳудудлар кўп бўлган жойда истиқомат қилиши, мунтазам сайрга чиқиб туриши, транспорт ва тиббиёт хизматидан фойдаланиш имконияти бўлиши керак.
Бундан ташқари, олимларнинг аниқлашича, эркакларга қараганда аёллар кўпроқ 100 ёшгача яшайди.

Манба: Daryo.uz