Коронавирус ҳақидаги муҳим факт рад этилди

Коронавирус ҳақидаги муҳим факт рад этилди

Россиялик юқори тоифали терапевт Елена Каржакина "Звезда" телеканалига берган интервьюсида коронавируснинг соч тўкилишига таъсири ҳақидаги гапларни баҳолади.

Мутахассис Covid-19 беморларининг сочи тўкилиши ҳақидаги гап-сўзларга тўхталиб ўтди. Унинг таъкидлашича, коронавирус инсоннинг ташқи кўринишига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

Каржакинанинг сўзларига кўра, ташқи кўринишдаги ўзгаришлар фақатгина беморлар инфекциядан олдин бошқа касалликларга дучор бўлган тақдирдагина мумкин. "Коронавирус фонида сурункали касалликлар кучайиши ва беморнинг соғлиғи ёмонлашишига, шу жумладан, баъзи ташқи ўзгаришларга олиб келиши мумкин", — деб тушунтирди шифокор.

Aввалроқ The Sun нашри коронавирус инфекцияси билан оғриган беморлар сочларнинг тўкилишидан шикоят қилишгани ҳақида хабар берганди.