Жанубий Америкада CОVID-19 вакцинаси синови бошланади

Жанубий Америкада CОVID-19 вакцинаси синови бошланади

Бразилия одамларда коронавирус вакцинасини синаб кўришни бошлайди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият маълум қилди.

Синовларда “Sinovac” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Хитой вакцинаси ишлатилиши айтилмоқда.

Препарат бир вақтнинг ўзида 90 кун давомида Бразилия бўйлаб жойлашган 12 та илмий марказларда синовдан ўтказилади.

Сан-Паулу губернаторининг сўзларига кўра, агар синовлар муваффақиятли ўтказилса, 2021 йил бошига қадар Бразилияда аҳоли учун бепул фойдаланса бўладиган 120 миллион доза вакцина ишлаб чиқарилади.

Пандемия бошланганидан бери ушбу мамлакатда икки миллиондан ортиқ CОVID-19 касаллиги аниқланган, 80 минг киши инфекция қурбонига айланган.