» » Ўзбекистонда коронавирусни йўқ қиладиган комбинезон ишлаб чиқарилди

Ўзбекистонда коронавирусни йўқ қиладиган комбинезон ишлаб чиқарилди

Ўзбек тўқимачилари томонидан бактерия ва вирусдан зарарланишни олдини олувчи тиббий комбинезонлар яратилди.

Ушбу ҳимоя воситалари 100 фоиз пахтали гидрофоб матосига асосланган ҳолда ишлаб чиқарилмоқда. Пахта матоларига махсус ҳимоя хусусиятларини бериш технологиясини қўллаш орқали ишлаб чиқарилган комбинезонлар патоген бактерия ва вирусларни юқтириш хавфини олдини олади.

Ушбу лойиҳа ташаббускори “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи “Cotton Road” қўшма корхонаси бўлиб, ҳозирги вақтда Германиянинг “СHT GmbH” ва Швейцариянинг “CHT Switzerland AG” компаниялари билан тузилган шартномага биноан корхона Европанинг сўнгги “HeiQ Viroblock” инновацион ишланмасини ўзлаштирди.

Айтилишича, янги технология қисқа 5-10 дақиқада SARS-CoV-2 патоген секрециясини фаол равишда йўқ қилишга, кийимларни ўз-ўзини тозалашга имкон беради. Бу эса ҳозирги вақтда ишлатилганлар ҳимоя комбинезонларига қараганда самаралироқ. Ушбу инновацион технология Швейцарияда антивирус матоларни ишлаб чиқариш учун махсус яратилган.

Пахта матосидан ишлаб чиқарилган комбинезонлар полимер, хусусан спанбонддан ишлаб чиқарилган комбинезонларга нисбатан қуйидаги устунликларга эга:

• ҳавони яхши ўтказиши туфайли бундай комбинезонлар ҳимоя хусусиятларини сақлаб, ортиқча иссиқликни олиб ташлашни таъминлаб, узоқ муддатли қулай ишлашни таъминлайди;

• қайта фойдаланиш имконияти туфайли 5-7 мартадан кўпроқ молиявий тежашни таъминлайди, чунки қайта ишлатиладиган (камида 15 маротаба фойдаланишга имкон берадиган) комбинезонлар нархи бир мартали ишлатиладиган маҳсулот нархидан атиги 2 баравар юқори;

• маҳаллий хом ашёдан ишлаб чиқарилган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

14:41
Дубайда қўлга олинган Instagram юлдузининг уйидан 37 миллион доллар пул ва 13 та люкс автомобил чиқди
14:16
«Ёлғиз бўри» Хитойнинг энг бой одамига айланди
13:47
Андижонда «ақлли» газ ҳисоблагич ўрнатилганидан 2,5 соат ўтиб портлаб кетди
13:01
Президент янги «Таълим тўғрисида»ги қонунни имзолади
12:58
«Авифавир» препарати олиб келинди
12:57
Galaxy S20 FE смартфони намойиш қилинди: фото, нарх ва хусусиятлари
12:53
Навоийда вилоятга бўйсунувчи янги шаҳар ташкил этилди
12:51
Дроннинг ноқонуний “парвози”га чек қўйилди
12:49
Ўзбекистонда газ ҳисоблагичлар тўлиқ алмаштирилади
12:45
Шуҳрат Ғаниев қайси ижобий ҳислатлари эвазига Бош вазир ўринбосари этиб тайинлангани маълум қилинди
12:40
Бугун тадбиркорга солиқ имтиёзи жуда ҳам зарур
11:48
Дўстлик туманидаги қўштирноқ ичидаги блогернинг иддаолари асоссиз бўлиб чиқди
11:26
Жиззахда қайнонасининг 267 минг долларга тенг пул ва тилла тақинчоқларини ўғирлаган собиқ куёв ва унинг шериклари ушланди
11:15
Коронавирусга қарши дунёдаги биринчи самарали дори яратилди
11:14
Коронавирус пандемиясининг яна бир ижобий томони очиқланди
11:10
Зафаробод туманидаги режалаштирилган ишлар охирига етказилади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР