Олимлар ниқобдан қайта-қайта фойдаланишнинг зарарини исботлашди

Олимлар ниқобдан қайта-қайта фойдаланишнинг зарарини исботлашди

Массачусетснинг Ловелл университети ва Калифорниянинг Баптист университети тадқиқотчилари пандемия пайтида ишлатилган тиббий ниқобни тақиш уни тақмагандан кўра хавфлироқ эканлигини аниқлашди. Бу ҳақда «Physics of Fluids» журналида чоп этилган мақолада айтиб ўтилган.

Олимларнинг сўзларига кўра, ниқоб юз атрофидаги ҳаво оқимига таъсир кўрсатади. Бу эса одамни зарралардан кўпроқ нафас олишга мажбур қилади. Шу боис ишлатилган ниқоб майда томчиларни самарали фильтрлай олмайди. Баъзилар йўқдан кўра ҳар қандай ниқоб яхши деб ҳисоблашади. Аммо ишлатилган ҳимоя воситалари 2,5 микрометрдан кичик зарраларга қарши кураша олмайди.

Мутахассисларнинг хулосаси уч қаватли жарроҳлар ниқобини таққан одамнинг компьютер моделига асосланган. Симуляция натижасида ҳаводаги майда томчилар юз, юқори нафас йўллари, томоқ ёки ўпкага қандай тушганлигини кўрсатиб берди. Аниқланишича, ишлатилган ниқоб ҳаво оқими тезлигини сезиларли даражада пасайтириб, унинг самарадорлигини камайтиради.