Ўзбекистон Қозоғистон билан авиақатновлар сонини кўпайтирмоқда


Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси Авиация маъмуриятларининг жорий йил май ойидаги келишувига мувофиқ икки давлат ўртасида янги мунтазам авиақатновлар ташкил этилди. Жумладан, Самарқанд – Олмаота ва Туркистон – Тошкент мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.

Самарқанд – Олмаота – Самарқанд йўналишида “Uzbekistan Airways” ва “Air Astana” авиакомпанияларининг ҳар бири томонидан ҳафтасига 2 маротабадан қатнов амалга оширилади.

Туркистон – Тошкент – Туркистон йўналишида “Air Astana” авиакомпанияси таркибига кирувчи “Fly Arystan” авиакомпанияси томонидан ҳафтасига 2 маротаба қатнов бажарилади.

Икки давлат ўртасида мунтазам авиақатновлар тиклангандан буён санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя қилган ҳолда “Uzbekistan Airways” ва “Air Astana” авиакомпанияларининг ҳар бири томонидан Тошкент – Олмаота йўналишида ҳафтасига 7 маротабадан, Тошкент – Нур-Султон йўналишида эса ҳафтасига 3 маротабадан мунтазам йўловчи қатновлари бажарилмоқда.

Шунингдек, “Uzbekistan Airways” ва "SCAT Airlines" авиакомпанияларининг ҳар бири томонидан "Урганч – Ақтау – Урганч" (ҳафтасига 2 марта) йўналишида ҳамда "SCAT Airlines" авиакомпанияси томонидан "Ақтау – Нукус – Ақтау" (ҳафтасига 1 марта) йўналишида мунтазам авиақатновлар амалга оширилмоқда.

скачать dle 12.0


Фикрлар (0)

изоҳ қўшинг