Кондиционер ва чангютгичларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Кондиционер ва чангютгичларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларини мамлакатимизга ноқонуний йўллар билан олиб кирилишига қарши мунтазам тезкор тадбирлар ўтказиш орқали тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
 
Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Н.З. бошқарувидаги “Портер 2” русумли автомашина кузатувга олиниб, Қувасой шаҳри ҳудудида тўхтатилди ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонасида муқаддам божхона назоратини четлаб олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 80 миллион сўмлик 22 дона кондиционер ва 5 дона чангютгич маиший техника товарлари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0


Flag Counter