Тўққиз ойда қарийб 18 минг киши Ўзбекистонга даволанишга келди

Тўққиз ойда қарийб 18 минг киши Ўзбекистонга даволанишга келди

2021 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда жами 1 135 621 нафар чет эл фуқаролари келган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди. 

Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари:

- қариндошларни йўқлаш — 954 438 нафар

- дам олиш — 106 628 нафар

- хизмат юзасидан — 40 883 нафар

- даволаниш — 17 981 нафар

- тижорат — 10 827 нафар

- ўқиш мақсадида — 4 864 нафар