Талабалар билан тузилган ижара шартномаларини Э-ижара тизимига киритиш мумкин бўлди

Талабалар билан тузилган ижара шартномаларини Э-ижара тизимига киритиш мумкин бўлди

Давлат солиқ қўмитасининг хабар қилишича, энди талабалар билан тузилган кўчмас мулк ижара шартномаларини ҳам E-ijara интерактив хизматида ҳисобга қўйиш мумкин.

Бунинг учун бир нечта босқични бажариш лозим:

Ижарага берувчи ijara.soliq.uz сайтига кириб, “Ижарага олувчи тўғрисида маълумот” ойнасига ижарага олувчи талабанинг ЖШШИРини киритганда талабага оид маълумотлар (Ф.И.О, таълим олаётган ўқув юрти, факултети, таълим шакли ва босқичи, шунингдек, доимий рўйхатга олинган манзили) автоматик шаклланади;

“Телефон рақами” қаторига ижарага олувчи талабанинг телефон рақами киритилиб, “Тасдиқлаш кодини юбориш” тугмаси босилади. Талабанинг телефонига СМС орқали келган 5 хонали рақам “Тасдиқлаш коди” қаторига ёзилиб, “Тасдиқлаш” тугмаси босилади;
“Тасдиқлаш” тугмасини босишдан аввал ижарага олувчи талаба билан бирга турган бошқа талабаларни ҳам “Қўшиш” тугмаси орқали дастурга киритиш лозим;
Ижара шартномаларининг солиқ органида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада талаба ва у билан бирга турувчи талабалар ҳақида маълумотлар ҳам шаклланади.
“Талабалар билан тузилган ижара шартномалари ҳисобга қўйилганда ушбу маълумотлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги базасида шаклланади. Бу эса ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб беришда олий ўқув юртларига қулайлик яратади”, — дейилади расмий хабарда.