Самарқандда 13 ёшли мактаб ўқувчиси 25 ҳафталик ҳомиладор экани аниқланди

Самарқандда 13 ёшли мактаб ўқувчиси 25 ҳафталик ҳомиладор экани аниқланди

Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 63-умумтаълим мактабида таҳсил олувчи 13 ёшли ўқувчилардан бири ҳомиладор экани аниқланган. Бу ҳақида “Дарё” мухбири хабар бермоқда.

“Дарё” мухбири суҳбатлашган бир нечта манба ҳақиқатан Самарқанд шаҳридаги 63-умумтаълим мактабида 2008-йилда туғилган ўқувчи ҳомиладор бўлиб қолганини тасдиқлаган.

Суриштирувларга кўра, қизнинг ҳомиласи 25 ҳафталик бўлган. Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлардан мактабга ишчи гуруҳ келиб ҳолатни ўрганиб, муҳокама қилган. Маълумотларга кўра, 13 ёшли ҳомиладор қиз болани туғишини маълум қилган.

“Дарё” мухбири билан суҳбатлашган Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати раҳбари мазкур ҳолат юзасидан 26-ноябр куни аниқ маълумот беришини маълум қилган.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари бу ҳолатдан хабари йўқлигини, вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари 26-ноябр куни ушбу ҳолатга аниқлик киритишини маълум қилган.