«Sangzor.uz» - Инновацион ахборот портали » Ўзбекистон » «Ўзгидромет» ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

«Ўзгидромет» ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига 12 декабрь куни, республиканинг катта қисмига 13 декабрда Волгабўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво кириб келди, деб хабар бермоқда Республика Гидрометеорология маркази.

Қайд этилишича, мамлакат бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Кундуз кунги ҳаво ҳарорати 7-9 даража илиқ, шимолда 2 даража совуқ-3 даража илиқ атрофида бўлади.

14 декабрда циклон таъсири сақланиб туради, Бухоро, Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб, республиканинг қолган ҳудудларида кун давомида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Республиканинг шимолида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 1-3 даража совуққача, кундузи 3-5 даража илиққача, республиканинг шимолида 7-12 даража совуққача, кундузи 1-6 даража совуққача пасаяди. Бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 4-6 даражага паст.

15 декабрда республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида бироз қор ёғиши мумкин. Антициклоннинг совуқ периферияси таъсири ҳисобига кечаси ҳаво ҳарорати 4-6 даража совуққача пасаяди, кундузи 3-5 даража илиқ атрофида сақланиб туради.

16—17 декабрь кунларида антициклон таъсири аста-секин заифлашади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-3 даража совуқни ташкил этади, кундуз кунлари 7-10 даража илиққача аста-секин кўтарилади.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.


Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:54
Педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланди
09:44
Ўзбекистонда гибрид автомобилларга ҳам электромобилларники каби рақам берилади
09:42
Давлат харидларида февраль ойида 25 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди — Антикоррупция агентлиги
12:55
Зарбдорда фуқаролар 4-сектор сайёр қабулида 10 дан ортиқ муаммо билан мурожаат қилдилар
12:42
Газдан қарзи эвазига чорва моллари хатловга олинди
12:33
МИБ баъзида уйдан мажбурий чиқаришга оид суд қарорларини ҳам ижро қилади
10:13
Махбус аёл ҳасрати
14:02
News time: Чегирма берилган жарима, Жиззахнинг канализация лойиҳаси ва Толибон билан музокара
22:26
Ёш ҳуқуқшунослар билан учрашув
16:41
Жиззахда суд қарорига асосан фуқаро мажбурий тартибда уйдан чиқарилди
16:36
Алимент тўлашдан бош тортган 3 нафар ота 15 суткага қамаладиган бўлди
15:42
Жиззахда Россия билан ҳамкорликда қандай инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда
15:04
Журналистлар “Жиззах шаҳри канализация тизимини ривожлантириш” лойиҳаси билан танишдилар
11:47
Зилзила прогнози ҳақида билдиришнома хавфни қай даражада камайтира олади
10:38
Ходимлар қонунчиликка киритилган ўзгаришлар юзасидан ўқув семинари ўтказилди
22:13
"Wednesday" барча қисмлар HD форматда
19:52
Фоторепортаж: Жиззахда "Маҳалла тизими ходимлари куни" нишонланди
16:28
"YOSH LIDERLAR" АУДИОПОДКАСТ 1-EPISODE (MADE IN SANGZOR.UZ)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР