Бугун Кавказдан нам ва нисбатан совуқ ҳаво кириб келиши бошланади

Бугун Кавказдан нам ва нисбатан совуқ ҳаво кириб келиши бошланади

21 декабрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудларидан нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида куннинг иккинчи ярмида ва кечга томон Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12м/с тезликда эсади, 17-22м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 25-28м/с гача кучайиши мумкин, бунинг ҳисобига айрим вилоят ва туманларда чангли бўрон ва чанг ғуборлари кўтарилиш мумкин.

Ҳаво ҳарорати 15-20° илиқни ташкил этади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10м/с тезликда эсади, кечга томон 13-15м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 18-20° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12м/с тезликда эсади, 17-22м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 5-10° илиқ бўлади.