» » Ўзбекистондаги илк экошаҳар Фарғонада қурилади

Ўзбекистондаги илк экошаҳар Фарғонада қурилади

«Янги Ўзбекистон» массивлари туркумига кирувчи илк экошаҳар Фарғона вилояти марказида 300 гектар майдонда бунёд этилади. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров биринчи босқичда 80 та кўп қаватли уй қуриш режалаштирилгани, экошаҳар икки йилда фойдаланишга топширилишини таъкидлади.

Фарғонада «Янги Ўзбекистон» массивлари туркумига кирувчи Ўзбекистондаги биринчи экошаҳар қурилиши бошланди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

27 январь куни вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, сектор раҳбарлари, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда массивга тамал тоши қўйилган. Унда Қуръон тиловат қилиниб, қурилиш ишларига старт берилган. Дастлабки бино пойдеворига мактуб солинган капсула жойлаштирилган.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги.

«Биринчи босқичда 80 та кўп қаватли уйларни бунёд этишни режалаштиряпмиз. Икки йилда экошаҳарнинг қурилишини якунламоқчимиз. Бу ердаги ҳар бир ишнинг ўз эгаси бор. Тасаввур қилинг икки йилда мана шу 300 гектарлик дашт майдон ўрнида кўп қаватли уй-жойлар, „Янги Ўзбекистон“ боғи, мактаб, поликлиника, қўйингки, барча инфратузилмага эга шаҳарча пайдо бўлади», — деди вилоят ҳокими.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, президент топшириғи билан Жанубий Корея тажрибаси асосида ушбу шаҳарчанинг лойиҳаси ишлаб чиқилган. «7, 9, 12, 25-қаватли уйларнинг нархини аҳолига мақбул келадиган қилиб белгилаяпмиз. Шунингдек, бу ерда барча инфратузилма яратилади», — дея таъкидлади у.

Йўлдош шаҳарча вилоят марказида 300 гектар майдонда 40 минг аҳолига мўлжалланган. Ҳозирга қадар ундаги «Янги Ўзбекистон» боғининг қарийб 40 гектар майдонига манзарали дарахтлар экилган.

Эслатиб ўтамиз, ЎзЛиДеП номзоди Шавкат Мирзиёев сайловолди дастури давомида фарғоналиклар билан учрашувда экошаҳар барпо этиш таклифини илгари сурганди.

Аввалроқ, Наманганда «Янги Ўзбекистон» боғи ва «Янги Наманган» шаҳарчаси қурилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, давлат раҳбари 2021 йилнинг март ойи бошида Андижонга ташрифи чоғида Янги Андижон шаҳрига тамал тошини қўйганди. «Газетa.uz» шаҳар лойиҳаси ҳақида батафсил ёзганди.

скачать dle 12.0

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:22
МИБ қарздорнинг мулкига банд солиб қарзни ундирди
09:18
МИБ қарздорликни тўлиқ ундирди
16:27
Жиззахда 4-сектор томонидан Андижон тажрибаси асосида узум етиштирилмоқда
14:42
Бахмалда 5 кун ичида кетма-кет содир этилган иккита қотиллик жинояти жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди
12:14
Тошкентда синтетик наркотикларни тарқатиш учун яширин жойларнинг йирик тармоғини яратган ёш қиз ушланган
08:46
Авария ишораси қандай ҳолатларда ёқилади?
08:26
Кимнинг маоши кўпроқ?
08:24
Бразилияга қиш бир ой эрта келди
08:23
Агуэро реинкарнацияси: «Сити» ва «Ливерпул» ўртасидаги бир йиллик кураш тугади
08:21
Маймун чечагига чалинганлар карантинга олинади — Бельгия
08:19
Starlink тезлик бобида симли интернетдан ўзиб кетди
08:18
Билл Гейтснинг севимли смартфони
11:31
ОТМларга қабул квоталари лойиҳаси эълон қилинди
10:08
Сирдарёда 17 ёшли қиз молхонада ўзини осиб қўйди
08:14
Шифокорларнинг ойлиги икки марта ошади
21:12
Ўзбек-қирғиз чегара пунктида даҳшатли авария содир бўлди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР