Тошкентдаги Ўш кўчасининг бир қисми 11 февралдан апрелгача ёпилади

Тошкентдаги Ўш кўчасининг бир қисми 11 февралдан апрелгача ёпилади

Тошкент шаҳри Ўш кўчасининг бир қисми автомобиллар ҳаракати учун ёпилади, деб хабар беради пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Яшнобод туманининг Ўш кўчаси бўйлаб Қорасув канали устидан ўтувчи автомобиль йўли кўприги реконструкция қилинади. Шу сабабли Ўш кўчаси «Дўстлик» маданият ва истироҳат боғи кўприги билан кесишмасидан Бойсун кўчаси кесишмасигача ва ундан Ўш 1-тор кўчаси кесишмасигача бўлган оралиқ 2022 йилнинг 11 февралидан март ойи охиригача автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳайдовчилардан айланма йўллардан ҳаракатланишни тавсия қилиб, келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган.