Ўзбекистоннинг қайси шаҳрида энг кўп университет борлиги маълум бўлди

Ўзбекистоннинг қайси шаҳрида энг кўп университет борлиги маълум бўлди

Олий таълим вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги университетларнинг деярли ярми Тошкент шаҳрида жойлашган.

Айни пайтда мамлакатимизда 159 та олий ўқув юрти фаолият кўрсатмоқда, шундан 72 таси Тошкент шаҳрида, 87 таси вилоятларда жойлашган.

Университетларнинг умумий сонидан:

28 — университет;

47 — институтлар;

3 — академиялар;

1 — консерватория;

26 — филиаллар;

30 — хорижий университетлар ва уларнинг филиаллари;

24 — нодавлат олий таълим муассасалари.

53 та олий ўқув юрти бевосита Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига бириктирилган.