Оҳангаронда кундуз куни қоронғулик чўкди

Оҳангаронда кундуз куни қоронғулик чўкди

Бугун, 13 март куни Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида ноодатий табиат ҳодисаси кузатилди.

Маълум бўлишича, соат 09:06 атрофида бўлишига қарамай, атмосферада булутлар қатламида ўта тўйинган сув буғлари ва муз заррачалари қуёш нурлари ва ёруғлигини бир муддат чеклаб қўйди. Натижада атрофда худди қуёш ботгандагидек қороғулик чўккан.

Қайд этилишича, иқлим ўзгариши фонида март ойи мавсумида кўп ёғингарчиликлар ўзи билан бирга минтақа учун умуман хос бўлмаган булутларни олиб келмоқда.

“Булутлар оқими шарққа Ангрен шаҳри томон ҳаракатланмоқда. Ангренда ҳам яқин вақтлар орасида бироз қоронғулик чўмади”, дея ёзади метеоролог Эркин Абдулаҳатов.