Тошкент вилоятидаги кўприкларга катта зарар етди (фото)

Тошкент вилоятидаги кўприкларга катта зарар етди (фото)

Шу кунларда кузатилаётган ёғингарчиликлар ҳудудларда сел ва сув тошқинлари юзага келишига сабаб бўляпти. Бунинг оқибатида  айрим бино-иншоотлар, автомобиль йўллари ва кўприкларга зарар етмоқда, дейилади ФВВ хабарида.

Фото: ФВВ

Қайд этилишича, Юқори Чирчиқ туманидаги «Қизилсой» маҳалла фуқаролари йиғини ҳудуди ҳамда  Пискент тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 «Ўш - Гулистон» автомобиль йўлининг 107-километридаги кўприклар ўз мустаҳкамлигини йўқотган.

Фото: ФВВ

Ҳозирда автомобил ҳаракатлари тўхтатилиб, хавфни бартараф этиш мақсадида ФВБ, ЙҲХБ, «Йўллардан фойдаланиш» УК, туман ҳокимликлари ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида таъмирлаш тиклаш ишлари амалга оширилмоқда.