Ўзбекистон энергия тежамкор ва кам углеродли бинолар қурилишида илғор тажрибаларни жорий этиш йўлида

Ўзбекистон энергия тежамкор ва кам углеродли бинолар қурилишида илғор тажрибаларни жорий этиш йўлида

Аҳолининг доимий ўсиши энергия ресурсларининг умумий истеъмол ҳажмини оширишга олиб келади ва бу эса ўз навбатида, иқлим ўзгаришининг жиддий оқибатларига олиб келиши мумкин. Дунёдаги иссиқхона газларининг учдан икки қисми энергия ресурсларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишга тўғри келади. Глобал исиш нафақат ўртача ҳароратнинг ошиши, балки бутун сайёрадаги об-ҳавонинг номутаносиблигига олиб келиши ва бу эса ўз навбатида турли хил табиий офатларни келтириб чиқаради.

Ушбу ҳавф-хатарларни олдини олиш мақсадида, кўпгина мамлакатлар энергия тежайдиган ва кам углеродли биноларни лойиҳалаш ва қуришда энергия тежовчи технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали тоза, ақлли ва хавфсиз энергия тизимига фаол ўтмоқда.

Мамлакатларда энергия тежамкор (ЭТ) ва кам углеродли (КУ) қурилишга ўтиш турли ёллар орқали амалга оширилмоқда. 2019-йилдан буён Европа Иттифоқи (ЙИ) мамлакатларида қурилаётган барча янги бинолар пассив уй-жой қуриш стандартларига мос келиши кўзда тутилиб, 2021-йилдан эса бу стандартлар бошқа биноларга ҳам татбиқ этилмоқда. Европада бир неча минг энергия самарадор уйлар мавжуд ва бу рақам оъсишда давом этмоқда.

Берлиндаги янгиланган энергия тежамкор турар-жой биноси

Пассив уйнинг асосий концепцияси – бу биноларнинг деворлари, томлари ва деразалари орқали иссиқлик йўқотилишини камайтириш, бино деворларининг ташқи юзаларини юқори сифатли иссиқлик изолатсияси, уч ойнали деразалар, бинонинг герметик конструктсиялари ва иссиқликни қайта тиклаш ва шамоллатиш тизимини такомиллаштиришдан иборатдир. “Пассив” уйни иситишда қуёш энергияси, ички иссиқлик манбалари ва шамоллатиш тизимидаги ҳавони рекуператсия қилиш орқали олинадиган илиқ ҳаводан фойдаланилади.

Англиянинг Ноттингем шаҳри чеккасида жойлашган Снеинтон қишлоғидаги уйларни модернизация қилиш

Ўтган асрда энергия тежовчи технологияларидан фойдаланмаган ҳолда қурилган биноларнинг ҳам энергия самарадорлигини ошириш мумкин. Мисол учун, Берлинда (Германия) қурилиш компанияси ўтган асрнинг 50-йилларида қурилган саккиз қаватли бинони капитал таъмирлашни амалга оширди. Ушбу биноларда реконструксия лойиҳаси вентилятсия тизимларини янгилаш, фасад деворларини изоляциялаш, шунингдек, бинонинг томи ва фасадига қуёш панеллари тизимини ўрнатиш ишлари амалга оширилган. Қуёш панелларида ишлаб чиқарилган энергия аккумулятор батареяларида сақланади ва хонадонларни электр энергияси билан таъминлаш, шунингдек, иссиқ сув ва иситиш тизими учун ишлатилади. Янги қурилиш технологиялари ва материаллар туфайли хонадонларда иссиқлик истеъмоли 85 фоизигача камаяди, 100 фоиз мустақил иситиш ва зарур электр энергиясининг 50 фоизи таъминланади.

  Германиянинг Фрайбург шаҳридаги Шлиерберг қуёшли аҳоли пункти

Нидерландия ҳукумати мамлакатда 2010-йилда бошланган Energiesprong дастури орқали мавжуд биноларнинг энергия самарадорлигини оширмоқда. Ушбу дастур мавжуд биноларни энергия самарадорлигининг юқори стандардлари асосида модернизатсия қилиб, уларни нолга тенг энергия истеъмолли биноларга айлантиради. Нолга тенг энергия истеъмоли – бу бинонинг яшовчилар ҳаёти учун зарур бўлган барча энергия миқдорини мустақил равишда ишлаб чиқариш қобилиятидан иборат. Ушбу дастур доирасида биноларни модернизатсия қилиш бўйича тажриба лойиҳалари аллақачон Буюк Британия, Канада, АҚШ ва Францияда бошланган.

Биноларнинг энергия самарадорлиги бўйича Европа директиваси (ЭПБД)га мувофиқ, Европа Иттифоқида қурилаётган барча бинолар энергия сарфи минимал ёки нолга тенг бўлган биноларнинг стандартларига мос келиши керак. Шунингдек, Европа Иттифоқидаги энергия самарадорлиги сертификатлари бинолар учун мажбурийдир ва ушбу сертификатлар ижарачилар ва харидорларга тақдим этилиши зарур. Ирландия, Голландия, Германия ва Шветсияни ўз ичига олган Европа бўйлаб бир қатор тадқиқотлар натижаси, энергия тежамкор уйлар одатдаги уйларга қараганда анча юқори ижара ёки сотиш нархларига эга эканлигини кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатлари орасида Яшил ривожланиш глобал институтининг (ГГГИ) биринчи аъзо давлати бўлди. Институтга аъзо бўлиши орқали, Ўзбекистон иқлим ўзгариши шароитида “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ҳамда иқлим ўзгариши хавфини юмшатишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишни мақсад қилган.

Бундан ташқари, 2017-йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳам яшил қурилиш ўтиш сари фаол ҳаракат қилмоқда. Қишлоқ жойларда экологик тоза яшаш шароитларини таъминлаш, жумладан, БМТТД ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамкорлигида ҳамда Глобал экологик фонднинг (ГЭФ) грант маблағлари асосида “Ўзбекистонда энергия тежамкор қишлоқ уйлари қурилишини ривожлантиришга кўмакласиш” қўшма лойиҳаси доирасида ҳам амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг биринчи компоненти ЭТ ва КУ уй-жойларига талабни оммавий равишда ошириш учун Ўзбекистон банклари томонидан яшил ипотека кредитидан фойдаланишга ёрдам беради.

Қуёш батареялари билан жиҳозланган тўрт қаватли ЭТ уй, Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани

Мазкур лойиҳанинг учинчи компоненти доирасида 2022-йилда янги “Пассив уй” қурилиш меъёрий ҳужжати ва унга қўлланмани ишлаб чиқиш режалаштирилган. Такидлаш жоизки, Ўзбекистондаги илк пассив уйлардан бири 2011-йилда Тошкент архитектура-қурилиш институти доценти Мансур Зоҳидов лойиҳасига кўра Бурчмулла қишлоғи яқинидаги Чорвоқ сув омбори қирғоғида қурилган.   

Иқтисодиёт ва қурилишда яшил стратегияларни жорий этиш чора-тадбирлари давлат томонидан фаол қабул қилинаётганига қарамай, аҳолининг хабардорлигини ошириш, энергия тежамкор ечимларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланишда аҳолининг иштирокини ошириш зарур. Ўз уйини таъмирлашни режалаштирган ҳар бир киши уйда термал модернизатсия ва энергия самарадорлигини ошириш чораларини кўриши мумкин. Ушбу тадбирлар уй деворларини, томини ва полини юқори сифатли изоляциялаш, дераза ва эшикларни алмаштиришни ўз ичига олади. Хусусий уй эгалари хона ҳароратини тартибга солиш қобилиятига эга инновацион иситиш тизимини ҳам ўрнатишлари мумкин.

Лойиҳа доирасида Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғинида электр тармоғидан деярли нолга тенг электр энергия истеъмол қиладиган намунавий уй қурилиши ҳам бошланди. Нолга тенг энергия сарфига иссиқлик ўтказмайдиган изоляцион материаллардан фойдаланган ҳолда бинонинг иссиқлик изоляциясини ошириш орқали эришилади. Бу уйда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг деярли барчаси бино томига ўрнатилган қуёш панеллари томонидан ишлаб чиқарилади.

Бундан ташқари, лойиҳа доирасида қурилиши 2022-йилда бошланадиган “Янги Ўзбекистон” турар-жой массивлари маълум бир қисмининг энергия самарадорлигини оширишга ҳисса қўшиш режалаштирилган. Ушбу уйларни қуришда ҳар бир ҳудуднинг иқлимий хусусиятларини инобатга олган ҳолда лойиҳа ечимларидан фойдаланилади.

 

  Тимур Ибрагимов - лойиҳа раҳбари