Ўзбекистонда янги йўл ҳаракати қоидалари тасдиқланди. Ўзгаришлар бор, лекин улар кўпроқ ярим чораларга ўхшайди

Ўзбекистонда янги йўл ҳаракати қоидалари тасдиқланди. Ўзгаришлар бор, лекин улар кўпроқ ярим чораларга ўхшайди

Ўзбекистонда янги йўл ҳаракати қоидалари тасдиқланган. Улар 2022 йилнинг 1 май кунидан бошлаб кучга киради. Асосий ўзгаришлар максимал тезликка тегишли бўлсада, худди ярим чорларга ўхшайди. Қоидалар гўёки бир вақтнинг ўзида ҳаммага маъқул тушиш учун қабул қилингандек. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.

Асосий ўзгаришлар қуйидагилардан иборат:

  • Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларидаги йўл ҳаракати қатнови юқори бўлган ва аҳоли гавжум ҳудудларда транспорт воситалари ҳаракатланишининг юқори тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланиши мумкин;

  • аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 70 километрдан ошмаслиги керак;

  • мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофидаги йўлларда 300 метргача бўлган масофада тезлик 30 километрдан ошмаслиги лозим;

  • турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 20 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади;

  • юк автомобиллари, йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган айрим истиснолардан ташқари барча ҳолатларда, йўлнинг фақат ўнг қатнов қисмидан ҳаракатланиши шарт;

  • транспорт воситаларининг қайрилиб олиш жойларида ва унга 30 метр етмасдан ёки ўтиб тўхташ тақиқланади;

  • сутканинг коронғу вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда велосипед йўлаги бўлмаган ҳолда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар нур қайтаргичли камзулда ёки нур кайтарувчи элементлар бўлган устки кийимда бўлиши шарт;

  • енгил автомобилларда юк ташишга уларнинг том қисмига ўрнатилган юкхонадаги юкнинг баландлиги 1 метрдан (махсус мосламалар билан мустаҳкамланган ҳолда велосипедларни ташиш бундан мустасно) ва узунлиги автомобилнинг габаритидан 0,5 метрдан ошмаган тақдирда йўл қўйилади.