Қишлоқ хўжалиги вазирлиги: Ўзбекистонда тарвуз мавсуми бошланди. Илк маҳсулотлар бозорларга юборилди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги: Ўзбекистонда тарвуз мавсуми бошланди. Илк маҳсулотлар бозорларга юборилди

Ўзбекистонда тарвуз мавсуми бошланган. Илк маҳсулотлар бозорларга юборилган. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар бермоқда.

2022 йилги ҳосилнинг илк тарвузлари Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги Солиҳ Ражабовнинг томорқасида етилган. Бу нав Голландиянинг Nunxims компаниясига тегишли "Долби” кўчатларидан етиштирилган. Декабрь ойида экилган уруғлар апрель ойининг ўрталарида ҳосил берган ва тарвуз териш мавсумини очган.

Солиҳ Ражабовнинг сўзларига кўра, апрель ойида терилган қовун ҳосили Ўзбекистонда энг эрта нав ҳисобланади. Мамлакатнинг жанубий минтақаси-Қашқадарё вилоятида 2021 йилда тарвуз одатдагидан бир ярим ой олдин экилган.

"Даставвал, кўчат етиштирилди, кейин улар ёпиқ ёй шаклидаги иссиқхонага кўчирилди. Асосан қўл билан чангланди ва энг муҳими, тўлиқ маҳаллий ўғитлар билан озиқлантирилди. Ҳеч қандай кимёвий моддалар ишлатилмади. Пишиб етишигача атиги 6-7 марта суғорилди. Айни кунларда тарвузларнинг биринчи ҳосили сотилмоқда, иккинчиси териш жараёнида", - деди у.