«Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент» йўналишида «Afrosiyob» поезди қатнови қўйилади

«Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент» йўналишида «Afrosiyob» поезди қатнови қўйилади

Йўловчиларга транспорт хизматлар кўрсатиш кўламини янада ошириш мақсадида 2022 йил 7, 8 май санасидан бошлаб, ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари «Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент» йўналишида 758/757-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи «Afrosiyob» замонавий поездлари қатнови йўлга қўйилади.

Ҳаракат жадвалига кўра «Тошкент-Шаҳрисабз» йўналишида қатнайдиган 758-сонли «Afrosiyob» замонавий поезди шанба ва якшанба кунлари соат 08:00 да Тошкент марказий вокзалидан;

«Шаҳрисабз-Тошкент» йўналишида қатнайдиган 757-сонли «Afrosiyob» замонавий поезди эса Шаҳрисабз темир йўл вокзалидан соат 15:40 да ҳаракатини бошлайди.

Шу боис, 2022 йил 7, 8 май санасидан бошлаб, бугунги кунда «Тошкент-Қарши-Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган 760/759-сонли «Afrosiyob» замонавий поездларининг ҳар шанба, якшанба кунлари қатнови тўхтатилади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча ноқулай об-ҳаво сабаб Фарғона водийсига поезд қатнови тўхтатилганди.