Қашқадарёда дори олиб беришини айтиб, фуқароларнинг пулларини тортиб олган талончи ушланди

Қашқадарёда дори олиб беришини айтиб, фуқароларнинг пулларини тортиб олган талончи ушланди

ИИВ ҳузуридаги тергов департаментининг хабар беришича, 2022 йилнинг 21 май куни соат 17:00ларда Қарши тумани Гиламчи қишлоғида яшовчи 32 ёшли Т.С. ўзига олдиндан таниш бўлган Косон туманида яшовчи 51 ёшли С.Д. ва 58 ёшли Н.З.га арзон нархларда дори воситаларини олиб беришни айтиб, уларни Қарши шаҳар Насаф кўчасида жойлашган дорихонага алдаб чақиртирган.

Улар дорихонага кирган вақтда Т.С. фуқаро С.Д. дори сотиб олиш учун ўзи билан бирга олиб келган 10 минг долларни тортиб олиш учун уни ва Н.З.нинг юз қисмига уриб уларга тан жароҳати етказган.

Сўнг С.Д.га тегишли бўлган аёллар сумкасининг ичида бўлган 10 минг доллар ва нархи 2,3 миллион сўм бўлган “Redmi not 9 pro” русумли телефон аппаратини олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган тергов-тезкор ишлари натижасида Т.С. қўлга олиниб, ундан 3,8 доллар ва 1,8 миллион сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Т.С.га нисбатан Жиноят кодекснинг 166-моддаси 3-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.