«Қўрқиб кетдим» – Шавкат Мирзиёев машинада Тошкентни айланганини айтди

«Қўрқиб кетдим» – Шавкат Мирзиёев машинада Тошкентни айланганини айтди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида йўл қоидаларига риоя этилмаётгани ҳақида гапирди.

«Менимча» кўрсатувида қайд этилишича, мамлакатимиз раҳбари ишдан қайтиш чоғида бир ярим соат пойтахт кўчаларини айланган.

«Ўтган куни машинада бир ярим соат Тошкент шаҳрини айландим. Юриб бўлмади. Ўзим юрган катта кўчаларда юриб бўлмади. Қонунбузарлик кўп, тирбандлик кўп. Истаган ҳайдовчи истаганини қилиб юрибди. Аҳволни кўриб қўрқиб кетдим», – деди давлатимиз раҳбари.