Чироқчидаги қутқарув операциясининг ёш қаҳрамони маълум қилинди

Чироқчидаги қутқарув операциясининг ёш қаҳрамони маълум қилинди

Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида 6 ёшли бола сувсиз артизан қудуққа 25 метр чуқурликка тушиб кетгани ва қарийб бир сутка давомида қутқариб олингани ҳақида хабар берилганди.

Маълум бўлишича, махсус қутқарув операциясида «Қалқама» маҳалласида яшовчи 109-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Озодбек Йўлдошев ҳам қатнашган. Кичик қаҳрамон қутқарувчи акалари ва махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қудуқнинг тор туйнугидан мардонавор ўтиб, болакайни олиб чиққан.

Ўз вақтида ва тезкор олиб борилган қутқарув операцияси муваффақиятли якунланиб, болажон ҳаёти сақлаб қолинди, айни вақтда болакай шифокорлар назоратида, ота-онаси бағрида.