Президент бир гуруҳ ўғлонларни мукофотлади

Президент бир гуруҳ ўғлонларни мукофотлади

Мамлакатда ўзининг билим ва иқтидори, интилувчанлиги ва ташаббускорлиги, ҳалол ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш ва унинг халқаро нуфузини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, халқ манфаати ва юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бир қатор фидойи ва мард ўғлонлар «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди.

«Мард ўғлон» давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.

«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланганлар

  • Калбаев Арисланбек Базарбаевич - Нукус шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси (Қорақалпоғистон Республикаси)
  • Мамутов Шерзод Азаматович - Қорақалпоқ давлат университетининг 2-босқич талабаси (Қорақалпоғистон Республикаси)
  • Абдурахмонов Акмалжон Юнусбек ўғли - Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабининг 10-синф ўқувчиси (Андижон вилояти)
  • Мухаммаджонов Хожиакбар Зафаржон ўғли - Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг 1-босқич магистранти (Андижон вилояти)
  • Қўшаев Шариф Эргашевич - Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди гуруҳ катта мутахассиси (Бухоро вилояти)
  • Ражаббоев Лазизбек Зафаржонович - Қоракўл туманидаги Халқаро математика мактабининг 11-синф ўқувчиси (Бухоро вилояти)
  • Раҳматов Муроджон Абдусамат ўғли - Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг 3-босқич талабаси (Жиззах вилояти)
  • Рашидов Учқун Рўзимурод ўғли - Жиззах шаҳридаги «Eagle Consulting Invest» масъулияти чекланган жамияти директори (Жиззах вилояти)
  • Қобилов Журабек Мусурмон ўғли - Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими қутқарувчиси (Қашқадарё вилояти)
  • Рахматов Анвар Рахмат ўғли - Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг 4-босқич талабаси (Қашқадарё вилояти)
  • Бабаев Мирдодожон Шарофжон ўғли - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Навоий бўлими таянч докторанти (Навоий вилояти)
  • Қурбонов Ойбек Муҳамматқулович - Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетининг кончилик факультети ўқитувчиси (Навоий вилояти)
  • Мамадалиев Комрон Улуғбек ўғли - Ўзбекистон давлат консерваториясининг 4-босқич талабаси (Наманган вилояти)
  • Мирзаумидов Асилбек Шухратжонович - Наманган муҳандислик-технология институтининг технологик машина ва жиҳозлар кафедраси катта ўқитувчиси (Наманган вилояти)
  • Нурмаматов Аслиддин Фазлиддинович - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисм гуруҳ командири ўринбосари (Самарқанд вилояти)
  • Самадов Азиз Илхомович - Самарқанд шаҳридаги «Secure Trucks» масъулияти чекланган жамияти раҳбари (Самарқанд вилояти)
  • Мусирмонов Турсунмурод Баҳодир ўғли - Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг 4-босқич талабаси (Сирдарё вилояти)
  • Хайитбоев Ёрқинжон Ўрмонали ўғли - Гулистон давлат университетининг 2-босқич талабаси (Сирдарё вилояти)
  • Абдурахмонов Абдумалик Абдуманом ўғли - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси (Сурхондарё вилояти)
  • Тожиев Дилмурод Баҳодир ўғли - Тошкент давлат аграр университетининг 2-босқич магистранти (Сурхондарё вилояти)
  • Абдураимов Елнур Нургалиевич - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий хизматчиси (Тошкент вилояти)
  • Турдиев Алишер Ғулом ўғли - Нурафшон шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг академик эшкак эшиш бўйича мураббийси (Тошкент вилояти)
  • Исмоилов Улуғбек Илхомжон ўғли - Тошкент тиббиёт академиясининг 1-босқич магистранти (Фарғона вилояти)
  • Қаюмов Муҳаммадлазиз Иброхимжон ўғли - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси (Фарғона вилояти)
  • Абдикаримов Фахриддин Бахром ўғли - Хоразм Маъмун академиясининг таянч докторанти (Хоразм вилояти)
  • Cабиров Шаҳзод Қудрат ўғли - Урганч шаҳридаги «Data Union» масъулияти чекланган жамияти директори (Хоразм вилояти)
  • Жамолов Азимжон Равшан ўғли - Тошкент шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси (Тошкент шаҳри)
  • Стеценко Никита Андреевич - Ўзбекистон давлат консерваториясининг 4-босқич талабаси (Тошкент шаҳри)