Тошкент метросининг 7-бекати вақтинча ёпилди

Тошкент метросининг 7-бекати вақтинча ёпилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги 387-Ф сонли фармойиши талаблари бажарилишини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳри Фарғона йўли кўчасидан «Қўйлиқ» деҳқон бозори томон қурилаётган йўл ўтказгичининг метрополитен Ер усти ҳалқа йўлининг 6- ва 7-бекатлари оралиғи ер устки қисмида қолип конструкцияларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан 7-бекат 2022 йил 11 июль кунидан 18 июль кунига қадар йўловчиларга вақтинча хизмат кўрсатмайди. Ер усти ҳалқа йўли йўналишида поездлар ҳаракати «Дўстлик-2» бекати билан 6-бекат оралиғида ташкил этилади.

Шунингдек, 2022 йил 11 июль кунидан августга қадар Ер усти ҳалқа йўлида поездлар ҳаракати соат 05:00 дан 23:00 гача амалга оширилади.