Солиқ органларига Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш масаласи тушунтирилди

Солиқ органларига Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш масаласи тушунтирилди

Давлат солиқ қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш масаласи муҳокама қилинди.

Тадбирда Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати ҳамда ҳудудий солиқ органлари раҳбарияти ва ходимлари онлайн тарзда уланиб, мазкур тадбирда иштирок этдилар.

Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкат Аюпов асосий қонунга таклиф этилаётган 200 дан ортиқ ўзгартиришлар, шунингдек, 16 та янги нормалар киритишни назарда тутувчи 6 та янги модданинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини йиғилганларга тушунтириб берди.

 

Жорий йилнинг 25-июндан 5-июлига қадар республика миқёсида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси бўлиб ўтади.