Ўзгидрометдан шошилинч хабар. Ҳафта якунида Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг пасайиши ва шамол кучайиши кутилмоқда

Ўзгидрометдан шошилинч хабар. Ҳафта якунида Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг пасайиши ва шамол кучайиши кутилмоқда

Ҳафта охирида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 27 даражагача пасайиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет бош директори Шерзод Ҳабибуллаев хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 18-20 август кунлари Ўзбекистон ҳудудларига Уралдан салқин ҳаво кириб келади. Бунинг натижасида республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда. 

Шамол тезлиги қуйидагича бўлади:
  • 18 августда Бухоро, Навоий вилоятларида;

  • 19-20 августда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Фарғона, Наманган вилоятларида шамол кучайиши 24-27 м/с га етиши мумкин.

Бундан ташқари, 19-20 август кунлари кундузги ҳаво ҳарорати 27-32° гача пасаяди.