Яккабоғдаги ЙТҲни автоблогер Мақсуд Музаффаров билан боғлаш ноўрин — ИИВ

Яккабоғдаги ЙТҲни автоблогер Мақсуд Музаффаров билан боғлаш ноўрин — ИИВ

Ижтимоий тармоқларда яккабоғлик автоблогер Мақсуд Музаффаровнинг автомобилини бошқарган унинг яқин дўсти йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган маст фуқарони уриб юборгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирининг матбуот котиби маълумот берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 17 ноябрь куни соат 18:40 ларда, Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Айғиркул маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К-347а автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Ш.М. бошқарувидаги «Ласетти» русумли д\р 70/U102UA транспорт воситаси пиёдалар ўтиши учун белгиланмаган жойдан йўлни қатнов қисмини кесиб ўтаётган фуқаро О.Л.ни уриб юбориб ЙТҲ содир этган.

Жабрланувчи О.Л. «Бош мия чайқалиши, болдир суягини ёпиқ синиб силжиши» ташхиси билан туман касалхонасига ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Яккабоғ туман ИИБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ички ишлар вазирининг матбуот котибининг таъкидлашича, мазкур йўл транспорт ҳодисасини жамоатчилик фаоли Мақсуд Музаффаров билан боғлиқ эмас.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter