» » Қонунда янгилик. Энди дафн этиш учун нафақа Давлат бюджетидан ажратилади

Қонунда янгилик. Энди дафн этиш учун нафақа Давлат бюджетидан ажратилади

«Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ–584-сон, 14.11.2019 й.) Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қонун билан 10 дан ортиқ қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

Жумладан, Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати қуйидаги 2 та фаолият тури билан тўлдирилди:

  • Тўлов тизими операторларининг фаолияти;
  • Тўлов ташкилотларининг фаолияти.

Шунингдек, «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонун утилизация йиғимини назарда тутувчи модда билан тўлдирилди.

Унга кўра, экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар соғлиғини ва атроф муҳитни  транспорт воситаларидан ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида утилизация йиғими тўланади.

Бундан ташқари, «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, вафот этган шахсни дафн этиш учун нафақа эндиликда Давлат бюджети ҳисобидан берилади.

Илгари Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан берилган.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қонуннинг тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятининг лицензияланишига оид қисми  «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги Қонун кучга кирган кундан эътиборан амалга киритилади.

Утилизация йиғими назарда тутилган нормалар мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.

скачать dle 12.0 Telegram каналимизга обуна бўлинг!
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:38
Жиззахда 9-декабрь Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан ўтказилган кўрик-танловнинг ғолиблари тақдирланди
14:40
«Тонировка» бўйича эслатма берилди
14:38
Зангиота шифохонасида дунёга келган чақалоқлар сони маълум қилинди
14:37
Олтита хусусий бандлик агентлиги лицензияси тўхтатилди
14:35
Сурхондарёдаги портлаш жойига Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси сафарбар этилди
12:53
АҚШ Хитойдаги Олимпиада ўйинларига бойкот эълон қилди. Сабаб ва муносабатлар
11:18
Метрода 13 ёшли қизга тегажоғлик қилган шахсга суд ҳукми ўқилди
11:10
Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида бир йилда 37 поғона юқорилади
11:06
Қирғизистонда фермерлар 3 йилга ер солиғидан озод қилинди
10:59
Британияда водород ёнилғисида ҳаракатланадиган самолёт ишлаб чиқарилди
11:23
Фориш туманида ҳарбий хизматчилар учун уй-жойлар қурилмоқда
11:20
Арнасой туман 4-сектор худудида енгил конструкцияли инфратузилма объектлари ўрнатилди
11:16
Ҳиндистон армиясининг махсус операцияси вақтидаги қўпол хато туфайли 14 киши ҳалок бўлди
11:12
Олий маълумот олмаганлар ҳам ҳоким ёрдамчиси бўлиши мумкин
11:10
Шавкат Мирзиёев «Ватан ҳимоячилари» монументига гул қўйди (фото)
11:09
Андроид-телевизорларда иловани энди смартфон орқали ўрнатиш мумкин
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР