» » Президент Рамазон ҳайити муносабати билан кўп сонли маҳкумларни афв этиши кутилмоқда

Президент Рамазон ҳайити муносабати билан кўп сонли маҳкумларни афв этиши кутилмоқда


Kun.uz`нинг бир нечта манбаси берган маълумотга кўра, Ҳайит муносабати билан эълон қилинадиган афв бирмунча каттароқ миқёсда бўлиши, тузалиш йўлига қатъий ўтган кўплаб маҳбусларни қамраб олиши мумкин.

Сўнгги марта президент фармони билан 6 март куни Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган 83 нафар маҳкума аёллар афв этилган эди.

Шу йил 5 февралда эса президент фармони билан билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 58 нафар фуқаро афв этилган эди. 2019 йил 6 декабрда конституция куни муносабати билан 92 нафар фуқаро афв этилганди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида мамлакатимизда маҳбусларни афв этиш институти жорий этилгани, сўнгги уч йилда етти марта афв эълон қилингани ва бунинг натижасида қилмишидан чин дилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 4 мингга яқин маҳбус жазони ўташ жойларидан озод этилганини маълум қилган эди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:44
Ўйин: Сен баҳорни соғинмадингми?
16:24
Расмий муносабат
16:23
СОДИҚ САФОЕВНИНГ ТАКЛИФИ КУЛГИЛИМИ?
16:18
Фарғона туманида “Ласетти” ва “Матиз” тўқнашди. Қурбонлар бор
16:16
Ўзбекистон январь ойида қанча тўқимачилик маҳсулоти экспорт қилган?
16:15
Хитойда оила «ортиқча» болалари учун катта миқдорда жаримага тортилди
16:14
Ўзбекистонда 2021 йил 1 мартдан нималар ўзгаради?
16:11
Зарбдор туманида Қўриқлаш хизмати ходимлари ёшларга кураш бўйича машғулот ўтказишди
15:00
ДХА 27 февраль куни "маҳаллабай" тизимда сайёр хизмат кўрсатади
12:58
Чегара ҳудудда сайёр қабул ўтказилди
12:49
Жиззахда солиқ тўловчиларга неча сўмлик хизмат кўрсатилган?
12:42
Жиззахда суд раисининг ўринбосарлари тайинланди
16:16
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси матбуот анжуманида энг кўп қонунбузилиш содир этган ташкилот ҳақида маълумот берилди
09:13
Озода Махмудова Фориш тумани Ухум оилавий поликлиникасида сайёр қабул ўтказди.
09:11
Синф раҳбарларига қўйиладиган талаблар қандай?
09:09
Ўзбекистонда Сиам эгизаклари туғилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР