» » Ҳар бир ўғил-қиз ҳеч бўлмаса битта чолғу асбобини чалишни билишини истардим – Президент

Ҳар бир ўғил-қиз ҳеч бўлмаса битта чолғу асбобини чалишни билишини истардим – Президент

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.

Туманга ташрифи давомида давлат раҳбари туманнинг 5А мавзесида жойлашган 329-умумий ўрта таълим мактаби фаолияти билан танишди..

Маълумки, мазкур туманда кўп қаватли уй-жойлар бунёд этилиб, аҳоли сони ошиб бормоқда. 2019 йилда бу ерда тўртта янги мактаб барпо этиш ишлари бошланган эди. Ҳозирда уларнинг иккитаси қуриб битказилди. Янги ўқув даргоҳлари тумандаги болалар ва ўсмирлар ҳамда ота-оналар учун муносиб совға бўлди.

Бугунгача энг катта мактаблар 700 ўринли бўларди. 329-умумий ўрта таълим маскани 1680 ўқувчига мўлжалланган. Унга асос солишда 2019 йилда ташкил этилган Президент мактаблари тажрибасидан фойдаланилган.

Тўрт қаватли мактабда 48 та ўқув хонаси мавжуд. Шундан 20 таси фан кабинети, 14 таси бошланғич синф хонаси ва яна 14 таси хорижий тилларни ўқитишга мўлжалланган. Лаборатория ва тўгарак хоналари, электрон кутубхона, тиббиёт пункти, ошхона, фаоллар зали, спорт майдонларида замонавий шароитлар яратилган.

Аҳамиятлиси, бу ерда болаларни ҳозирданоқ аниқ касбларга йўналтириш, ҳунарларга меҳр уйғотиш мақсадларида касбга йўналтириш хоналари ташкил этилган, улар керакли жиҳозлар, асбоб-ускуналар, меҳнат қуроллари, мато ва материаллар билан тўлдирилган.

Таълим сифатини таъминлаш мақсадида мактабга директор танлов асосида, ўқитувчилар эса тест синовлари натижасида ишга қабул қилинган.

Давлатимиз раҳбари мактаб дарсликлари савияси талабга мутлақо жавоб бермаслиги, ўқув дастурларини илғор хорижий билимлар асосида такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади. Болаларга сифатли таълим бериш, шу билан бирга, 7-синфдан бошлаб касбга йўналтириш бўйича кўрсатмалар берди.

"Ўғил-қизлар ҳунар ўрганса, ўзига ишончи ортади, дунёқараши ҳам ўсади, ота-онасининг ҳам кўнгли тўқ бўлади. Кейинчалик ижтимоий муаммоларни бартараф этишга маблағ сарфламаслик учун бугун шу маблағни мактабларга беришимиз керак. Болаларимизни ватанпарвар, жамиятга керакли инсон қилиб тарбияламасак, келажакка хиёнат қилган бўламиз", дейди Шавкат Мирзиёев.

Маълумки, Президент ташаббуси билан мактаб дастурига шахмат сабоқлари киритилган эди. Мусиқа хонаси билан танишувда яна бир шундай таклиф билдирилди.

"Ҳар бир ўғил-қиз ҳеч бўлмаса битта чолғу асбобини чалишни билишини истардим", дейди давлат раҳбари.

2019 йили 23 августда ўтказилган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълимини ривожлантириш буюк умуммиллий мақсадга, умумхалқ ҳаракатига айланиши зарурлигини таъкидлаган эди. Сўнгги уч йилда мамлакатда 160 дан ортиқ умумтаълим маскани қурилди, ўнлаб ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилди. Ўқитувчиларнинг иш ҳақи ўртача 2,5 баробар оширилди. Буларнинг барчаси таълим сифатини кўтаришга, педагогларнинг жамиятдаги обрў-эътиборини кучайтиришга хизмат қилмоқда.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:51
Жиззах юридик техникуми битирувчилари диплом топширилди
09:58
ЯТТ томонидан солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти бекор қилинади
21:42
“Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!” мақоламиз бўйича вилоят ИИБ ЙҲХБнинг муносабати
17:28
Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!
10:46
Бахмалда 3 кун ичида иккита ажримнинг олди олинди
10:16
Янги форматдаги иш услуби Зарбдорда ҳам самара беради
09:21
Мирзачўлда янги боғча иш бошлади
17:15
“ННТлар мактаби”да фуқаролик жамияти фаоллари малакаси оширилди
17:12
Ўзбекистонда Гендер тенглиги таъминланмоқда
15:33
Эмланганлик ҳақидаги SMS-хабарлар юборишдаги янглишмовчиликларга нима сабаб бўлаётгани очиқланди
15:32
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси қачон бозорга чиқарилиши маълум қилинди
15:30
"Apple" янги "iPhone"лар, "iPad" ва еттинчи авлод "Apple Watch" тақдимотини ўтказди
15:29
«Бунча катта ‘дух’ қаердан пайдо бўлди?». Расул Кушербаев — дарахтларни ноқонуний кесаётган ташкилотлар ҳақида
15:28
Расман! «Тонировка» нархи арзонлашмоқда (видео)
18:05
Хабибахон оиламизга келин эмас, қиз бўлиб келган, у ҳар он эсланади
17:12
Жиззахда “Арбитраж гуруҳи” аъзолари зиммасидаги вазифалар тушунтирилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР