» » Тошкентда қўлга олинган шахс бўйича тарқалган видеога изоҳ берилди

Тошкентда қўлга олинган шахс бўйича тарқалган видеога изоҳ берилди

Интернет тармоғида эркак кишининг қўлга олинишининг видеоси тарқалиши билан боғлиқ факт юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ изоҳ берди.

Қайд этилишича, 2 октябрь куни Миробод тумани ИИО ФМБ тезкор ходимлари томонидан прокуратура органларининг қарорига кўра масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг раҳбари бўлмиш Сайидали М.нинг турар жойи аниқланган. Илгарироқ, тергов олди текширувлари давомида прокуратура ходимлари томонидан мазкур МЧЖ раҳбарияти мажбурий солиқ тўловларидан бўйин товлагани аниқланган.

Бундан ташқари, Сайидали М.га нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда бошқа бир МЧЖ раҳбари А.Г.дан келиб тушган ариза мавжуд. Мазкур аризада дори воситаларининг олди-сотдиси келишуви бўйича қолган маблағ тўланмаганлиги маълум қилинган.

Тезкор ходимлар ўзларини таништириб ва хизмат гувоҳномаларини кўрсатиб Сайидали М.га туман прокуратурасига унга нисбатан келиб тушган ариза бўйича ҳолатни аниқлаш учун бориш кераклигини айтишган. Аммо Сайидали қочишга уриниб, фаол қаршилик кўрсатган. Шунинг учун ходимлар қонунчиликка мувофиқ Сайидалининг қўлларига кишан солиб прокуратурага олиб боришга мажбур бўлишган. Ҳозирги вақтда Миробод тумани прокуратураси томонидан тергов олди текшируви олиб борилмоқда, дейилади ИИББ хабарида.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

12:06
Умра тадбирини ташкил этиш юзасидан хабарнома
10:42
Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи: Ҳатто айрим раҳбарлар газета ўқимаслиги билан мақтанадиган бўлдилар
10:39
Mobiuz ва Perfectum хусусийлаштирилади
18:28
Чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар диққатига!
16:19
Жиззахда “Call-center” Халқ банкининг «ташриф қоғози»га айланади
12:11
"Креатив студия" кўрсатуви (4-сони)
11:52
Жиззах шаҳрида изоляцион кабел тортиш ишлари амалга оширилади
11:02
4-сектор ва туман ҳокимлиги кўмагида 46 нафар фуқаро расман уйли бўлди
10:57
“UzAutoMotors” машиналари ортилган автовознинг ЙТҲга учраши тафсилотлари очиқланди
10:45
“Charlie hebdo” энди Эрдўғаннинг карикатурасини чоп этди
10:41
Расмий муносабат
09:52
Шароф Рашидов тумани "KPI”ни жорий этишга тайёрланмоқда
09:35
Beeline Uzbekistan бош дирeктори муддатидан аввал ишдан олинди
17:21
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларида жамоатчилик кенгашлари фаолияти: миллий ва хорижий тажриба
16:54
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси таълим-тарбия ва илм-фанни ривожлантириш бўйича фармон муҳокамасига қаратилди
15:38
Ўзбекистонда ички ишлар органлари карантин қоидаларини бузганларни жаримага тортиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР