Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Президент ҳузуридаги Бизнес-омбудсман девонига (Жиззахдаги ходимларнинг иш...
Бугун соат 11:42да Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг профилактика...
Амалдаги меҳнат қонунчилигида, хусусан, Меҳнат кодексида ҳомиладор аёлларга ва...
ЎФА Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилишида FIFA ва OFK ҳаками Шерзод Қосимов...
Ford компанияси муҳандислари автомобиллар ойнасининг буғланишига оид муаммога...
Сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган дори воситаларини...
Бавария аҳолисига ниқоб ўрнига FFP2 синфига мансуб респираторларни тақиш...
АОКАда «Совуқ кунларда аҳолини газ, электр энергияси ва кўмир билан таъминлашда...
К витамини А, C ва E витаминларига қараганда унча машҳур бўлмаслигига қарамай,...
Ўзбек телеканалларида эфирга узатилаётган аксарият лойиҳалар ёшлар тарбиясини...
2020 йилда нечта китоб ўқидингиз?
Фикрлар
» » ДХХ кенг кўламли тезкор тадбирлар ўтказди

ДХХ кенг кўламли тезкор тадбирлар ўтказди

29 ноя 2020, 10:21, Admin
0 комментариев    691 Кўрилган

Давлат хавфсизлик хизмати гиёҳванд моддалар савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказди.

Қайд этилишича, Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида яшовчи Э.Ж. «Лада Ларгус» русумли автомашинада келиб, «Тошкент-Бекобод» автомагистрал йўлидаги 91-йўл белгисининг таг қисмига яшириб кетилган, умумий оғирлиги 1 кг 908 грамм бўлган 2 дона ўрамдаги «опий» гиёҳванд моддасини олиб кетаётган вақтида ДХХ Чегара Қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. Аниқланишича, ушбу оғу Тожикистон Республикасидан айланма йўллар орқали мамлакатимиз ҳудудига олиб ўтилган.

ДХХ Самарқанд вилояти Бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимларининг Ургут туманида ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида маҳаллий фуқаролар Р.С. ва Н.Ш. контрабанда йўли билан республикамиз ҳудудига олиб келинган 820 гр. «опий» гиёҳванд моддасини 120 млн. сўмга сотмоқчи бўлган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди. Шунингдек, уларнинг шериклари, яъни оғу сотишда харидор топиш билан шуғулланган М.Ж. ҳам қўлга олинди.

Бундан ташқари, Тайлоқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса Ургут туманида истиқомат қилувчи Б.Ф. 481 гр. «опий» моддасини 10 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтида ушланди. Муқаддам айнан гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган мазкур фуқаро ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

ДХХ Наманган вилояти бошқармаси ходимларининг Божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаси ходимларини жалб қилган ҳолда Наманган шаҳрида ўтказган тезкор тадбири давомида Янгиқўрғон туманида яшовчи Ҳ.М. бошқарувидаги «Жигули» русумли автомашина тўхтатилди. Автомобиль холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида 3360 дона «Лирика» дори воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тарзда расмийлаштириб олинди. Терговолди суриштирув ҳаракатлари давомида маълум бўлишича, мазкур шахс ушбу кучли таъсир этувчи дори воситаларини Қирғизистон Республикасидан ноқонуний равишда мамлакатимиз ҳудудига олиб ўтган.

ДХХ ходимларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Қўқон шаҳрида ўтказган тезкор тадбири давомида эса маҳаллий фуқаро А.А.нинг автомашинасидан ва яшаш манзилидан таркибида гиёҳванд модда бўлган 1056 дона «Трамадол» ва кучли таъсир қилувчи 1081 дона «Лирика» дори воситалари олинди.

ДХХ ва Божхона қўмитаси ходимлари томонидан Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда «Нексия-3» русумли автомашина тўхтатилиб, текширилди. Натижада автомобил эгаси фуқаро Х.И. ва автомобил салонида бўлган Х.Г. ҳамда М.О.да жами 249 дона «Трамадол», «Лирика», «Регапен», «Тропикамид» дори воситалари борлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда олиб қўйилди. Таъкидлаш лозимки, Х.Г. ва М.О. муқаддам шу каби хатти-ҳаракатларни содир этганликлари учун жавобгарликка тортилган бўлсаларда, лекин хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида ушбу ишларга алоқадор бошқа шахсларни ҳам аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

скачать dle 12.0
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив