» » Шавкат Мирзиёевнинг одатий иш куни қандай кечади?

Шавкат Мирзиёевнинг одатий иш куни қандай кечади?

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов Alter Ego дастурида интервью берди. Унда у президент матбуот хизмати раҳбари сифатида ишлаган вақтида Шавкат Мирзиёевнинг одатий иш куни қандай кўринишда бўлгани тўғрисидаги маълумот билан ўртоқлашди.

«Иш куни 9-9.30дан бошланади ва номаълум вақтда тугайди. Биз ҳар доим гапирганмиз: «Ўзингизни эҳтиёт қилинг, илтимос. Сиз жуда кўп ишлаяпсиз». Президентнинг иш куни биз тайёрлаган дайжестлар, турли хил маълумотномалар билан танишишдан бошланади, кейин қабуллар, учрашувлар, йиғилишлар, жадвал бўйича бошқа тадбирлар билан кечади. Уйга жуда кеч қайтганмиз ҳамда бу дам олиш кунларисиз бўлган. Афтидан, тўпланиб қолган муаммолар ҳатто бироз бўшашишга ҳам имкон бермайди.

Бу, эҳтимол, мамлакатимизни яхши томонга ўзгартириш истагидан келиб чиқади. Йиғилиб қолган муаммолар ва уларни тезроқ ҳал қилиш ҳамда мамлакатимизни янги даражага кўтариш истаги тинчлик бермайди ҳамда улкан энергия билан таъминлайди. Биз президентга етиб ололмасдик. Президентдан ёш бўлсам ҳам жуда чарчардим. Улар шу қадар ғайратлики, мен каби яна 10 кишини ярим йўлда қолдирадилар. Айниқса, вилоятларга сафар қилганимизда. 8.30да аэропортда бўлишимиз керак эди, бунинг учун эса 6.30-7.00да уйғонишимиз лозим. Ярим соат ичида етиб келардик, президент - 8.30да. Самолётга ўтириб, парвоз қиламиз. Етиб келгач, кортежга ўтирамиз ва жуда тиғиз дастур бошланади. У шунчалик тиғиз эдики, ҳатто бироз камроқ ҳам бўлиши мумкин эди-ку, деб ўйлаган эдим, лекин президент ҳар бир дақиқани, шу жумладан, йўлда сарфланган вақт самарали бўлишини талаб қиларди. Тасаввур қилолмайсиз, биз ҳатто сув ҳам, чой ҳам ичмасдик, таом истеъмол қилмасдик, дам олмасдик. Иш трапдан тушганимиздан, то тунги соат 12гача тўхтамасди.

Буни тасаввур қила оласизми? Биз жуда ҳам чарчар эдик, президент эса жуда ғайратли. Улар одамлар билан суҳбатлашганда, уларнинг меҳри ва қўллаб-қувватлашини ҳис қиладилар, бу уларга куч қўшиши ҳамда ишлашга рағбат бериши аниқ.

Объектлар айланиб чиқилгандан кейин ҳар доим 3-4 соат давом этадиган йиғилиш бўларди, сабаби жуда муҳим масалалар ҳал қилинади. Биз ярим тунда, соат 12да чиқардик, президент ўз хонасига кириб, 10-15 дақиқа ичида тамадди қилиб олар ва телевизордан янгиликларни кўриб, мутолаа қиларди. Мана шундай режим», - дейди Комил Алламжонов.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

22:36
Инфографика: Жиззах вилояти кўрсаткичлари (2020 йил январь-сентябрь)
16:33
«Ўзбектелеком» АК Жиззах филиалида иш жадвали нотўғри тузилгани сабаб ходимлар маоши камайди деган хабар асоссиздир
16:11
CNN: пандемия дунё океанига ҳам хавф солмоқда
16:09
Тергов департаменти: 12 нафар қизни фоҳишаликка мажбурлаган аёл ушланди
16:06
Оғир кунларни бошидан ўтказган туркшунос олим Андрей Кубатин вафот этди
16:04
ИИВ ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини огоҳлантирди
16:02
Яна «UzAutoMotors» ҳақида: «тижорат сири»микан ёки «жиноят сири»?
15:38
Жиззах шаҳридаги 29 - меҳрибонлик уйидан видеорепортаж
15:24
Энди суюлтирилган газ баллонлари ҳам онлайн назорат қилинади
12:06
Умра тадбирини ташкил этиш юзасидан хабарнома
10:42
Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи: Ҳатто айрим раҳбарлар газета ўқимаслиги билан мақтанадиган бўлдилар
10:39
Mobiuz ва Perfectum хусусийлаштирилади
18:28
Чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар диққатига!
16:19
Жиззахда “Call-center” Халқ банкининг «ташриф қоғози»га айланади
12:11
"Креатив студия" кўрсатуви (4-сони)
11:52
Жиззах шаҳрида изоляцион кабел тортиш ишлари амалга оширилади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР