Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Президент ҳузуридаги Бизнес-омбудсман девонига (Жиззахдаги ходимларнинг иш...
Бугун соат 11:42да Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг профилактика...
Амалдаги меҳнат қонунчилигида, хусусан, Меҳнат кодексида ҳомиладор аёлларга ва...
ЎФА Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилишида FIFA ва OFK ҳаками Шерзод Қосимов...
Ford компанияси муҳандислари автомобиллар ойнасининг буғланишига оид муаммога...
Сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган дори воситаларини...
Бавария аҳолисига ниқоб ўрнига FFP2 синфига мансуб респираторларни тақиш...
АОКАда «Совуқ кунларда аҳолини газ, электр энергияси ва кўмир билан таъминлашда...
К витамини А, C ва E витаминларига қараганда унча машҳур бўлмаслигига қарамай,...
Ўзбек телеканалларида эфирга узатилаётган аксарият лойиҳалар ёшлар тарбиясини...
Қайси уяли алоқа компанияси мижозисиз? Агар улар бир нечта бўлса, асосийси қайси?
Фикрлар
» » Шавкат Мирзиёев машинасозлик саноатини ривожлантириш масалаларини кўриб чиқди

Шавкат Мирзиёев машинасозлик саноатини ривожлантириш масалаларини кўриб чиқди

14 янв 2021, 09:09, Admin
0 комментариев    180 Кўрилган

Президент Шавкат Мирзиёев 13 январь куни машинасозлик тармоғини трансформация қилиш ва соҳада рақобатни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур тармоқ мамлакатимиз иқтисодиётининг етакчи йўналишларидан бўлиб, саноатдаги улуши 11 фоизни ташкил қилади. Шу билан бирга, ҳисоб-китобларга кўра, ушбу соҳада ишлаб чиқаришни бир неча баробар ошириш имконияти бор.

Бугунги кунда бир қатор компаниялар Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва инвестициялар олиб кириш истагини билдирмоқда.

Шу боис давлатимиз раҳбари локализация даражасидан келиб чиқиб, ишлаб чиқарувчилар учун бир хил шароитлар жорий этиш бўйича кўрсатма берди. Бунда автомобилларни саноат усулида йиғиш, йилига 50-60 мингта ҳамёнбоп автомашина ва электромобиллар ишлаб чиқаришга инвестиция киритиш зарурлиги таъкидланди.

Жорий йилда Хоразмда кузов деталларини тайёрлаш корхонаси, Андижонда 4 та, Навоий вилоятида 2 та маҳаллийлаштириш лойиҳалари ишга туширилади. Кооперация платформаси доирасида 122 та хусусий корхона иштирокида яна 80 та детал ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилади.

Мамлакатимизда барча давлат корхоналарини ислоҳ қилиш дастури амалга оширилмоқда. Йиғилишда шу масалага эътибор қаратилиб, хорижий мутахассислар иштирокида «Ўзавтосаноат» фаолиятини трансформация қилиш офисини ташкил этиш бўйича топшириқ берилди. Ушбу жараёнларда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги етакчи бўлиб, ишларни мувофиқлаштиради.

1 июлга қадар тармоқ таркибидаги 40 та корхонани трансформация қилиш бошланади. Тармоқда рақобат муҳитини ривожлантириш учун компания таркибидаги эҳтиёт ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқарадиган 23 та корхонани хусусийлаштиришга тайёрлаш лозимлиги қайд этилди. «Ўзавтосаноат»нинг асосий фаолиятига боғлиқ бўлмаган 14 та ташкилотдаги улушларини сотувга чиқариш вазифаси юклатилди.

Йиғилишда қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ислоҳ қилиш масаласи ҳам атрофлича муҳокама этилди. Тармоқда иқтисодий самарадорликни ошириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича вазифалар белгинди.

Мутасаддиларга корхоналарнинг бўш ер майдонларини оптималлаштириш, техникалар таннархини 30 фоизгача тушириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ҳамёнбоп техникалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шу йил якунигача уларнинг локализациясини 30 фоизга, келгуси йилда эса камида 45 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда белгиланган вазифалар юзасидан мутасаддилар ахборот берди.

скачать dle 12.0
Ўхшаш хабарлар:
30 дек 2020, 09:30    226    0
Якунига етган мавсумда қийин иқтисодий аҳволига қарамасдан, юқори натижаларга эришган Қаршининг...
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив