» » Самарқанддаги кўп қаватли бинонинг 8-9-қаватлари бузилади

Самарқанддаги кўп қаватли бинонинг 8-9-қаватлари бузилади


 Самарқанд вилоят қурилиш бош бошқармаси Фирдавсий кўчасида жойлашган бино шаҳарнинг тарихий муҳофаза зонасида жойлашганлиги сабаб, фойдаланишга қабул қилинмагани ва 7-қаватдан юқори қисми буюртмачи томонидан бузилиши ҳақида маълум қилган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги Фирдавсий кўчаси 84-манзилда қурилган янги кўп қаватли уйда қурилиш-таъмирлаш ишларида камчиликлар борлиги, аҳоли бинога яқинда кўчиб ўтганига қарамай, бузила бошлаганлиги, аксарият фуқаролар хонадонларини ўзлари қайтадан таъмирдан чиқарганликлари тўғрисида хабарлар тарқалган.

Самарқанд шаҳридаги ушбу 534 хонадонга мўлжалланган мазкур кўп қаватли бино “Пастдарғом қурилиш моллари” МЧЖ томонидан қурилган. Пишиқ ғиштдан қурилган 9 қаватли уй-жойнинг 392 таси сотилган, 104 хонадон эгалари ўз уйига кўчиб кирган.

Объект республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилиб, Самарқанд шаҳри тарихий марказининг муҳофаза ҳудудида жойлашганлиги сабабли турар-жой биносининг 8-9 қаватлари бузилиши белгиланган.

Қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якунланмаганлиги ва республика ишчи гуруҳи томонидан қўйилган талаб бажарилмаганлиги сабабли мазкур объект инспекция томонидан фойдаланишга қабул қилинмаган.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги томонидан 2019 йил 13 мартда шаҳар иқтисодий судига бинонинг 8-9-қаватларини бузиш тўғрисида даъво аризаси киритилган. Суднинг 2019 йил 8 майдаги ажрими билан иш юритиш тугатилган.

Маданият вазирлиги ҳамда “ТошкентбошпланЛИТИ” ДУК билан биргаликда бино баландлиги ҳамда шаҳарсозлик нормаси бўйича хулоса берилган. Бинони бузиш бўйича буюртмачи томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда мулк эгаси томонидан бузилиш белгиланган.

Бугунги кунда мазкур объект Самарқанд шаҳри тарихий марказининг мухофаза ҳудудида жойлашганлиги сабабли қурилишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш, яъни Маданий меърос бошқармаси талабларига мувофиқ объектнинг баландлик масаласи кўриб чиқилмоқда, дейилади хабарда.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:16
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси матбуот анжуманида энг кўп қонунбузилиш содир этган ташкилот ҳақида маълумот берилди
09:13
Озода Махмудова Фориш тумани Ухум оилавий поликлиникасида сайёр қабул ўтказди.
09:11
Синф раҳбарларига қўйиладиган талаблар қандай?
09:09
Ўзбекистонда Сиам эгизаклари туғилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди
09:08
Ўзбекистон вертолётлар қатновини йўлга қўйишни режалаштирмоқда
09:07
Шубҳали солиқ операциялари юзасидан Давлат солиқ қўмитаси ахбороти берди
15:15
Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг сайёр қабули ўтказилди
09:31
Тошкент вилоятида ҳокимлик мансабдори пора билан қўлга тушди
09:30
Huawei нархи деярли 3000 “кўкат“ бўлган янги смартфонни намойиш қилди
09:29
Номи ДСҚнинг “қора рўйхати”дан чиққан “Ўзбекистон темир йўллари” баёнот берди
09:16
Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси ишга таклиф этади
17:05
Ўйин: Тошкент телеминораси манзарасини тиклаймиз
14:59
Жиззах шаҳридаги ташқи рекламалар ўрганилди ва камчиликлар бўйича огоҳлантириш берилди
09:39
Янги таҳрирдаги Жиноят кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
09:38
Қотиллик ва босқинчиликда айбланаётган шахс қидирилмоқда
09:37
АҚШда беш кунлик мотам эълон қилинди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР