Республика Гидрометеорология маркази бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Олдинги ҳафта охирида, совуқ об-ҳавони вужудга келтирган антициклоннинг совуқ переферияси таъсири пасая бошлади.
Бугун ва эртага республиканинг барча ҳудудларида кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, кундуз кунлари қуёш ҳаво ҳароратини 3-8о илиқгача кўтаради, кечалари эса 3-6о совуқ атрофида, баъзи жойларда 8о совуқгача бўлиши сақланиб туради.
Кейинги кунларда республика ҳудудларига Эрондан илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади.
Барча ҳудудларда асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат аста-секин кўтарилади ва ҳафтанинг охирига келиб кечалари 0-3о илиқ, кундуз кунлари 12-15о илиқ бўлади, бу иқлим меъёрларидан 4-6о га юқоридир.
25-27 январда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Юртимизга Эрондан илиқ ҳаво массалари кириб, ҳарорат кўтарилади
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.