DataLife Engine > Ўзбекистон / Технология > Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича жаҳон рейтингида яна кўтарилди

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича жаҳон рейтингида яна кўтарилди

Ўзбекистоннинг интернет тезлиги бўйича жаҳон рейтингида ўрни юқорилаб бормоқда. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вазирликнинг маълум қилишича, Ookla компанияси Speedtest.net сервисининг 2021 йил апрель ойи натижаларига оид янги маълумотларига кўра Ўзбекистоннинг мобил интернет тезлиги яхшиланган.

Бир йил ичида Ўзбекистон симли интернет тезлиги бўйича 1,5 баробарга (51,8 фоизга) ўсганлиги қайд этилган (яъни 2020 йил апрель ҳолатига кўра 25,82 Мбит/секунддан 2021 йил апрель ҳолатига кўра 39,2 Мбит/секундгача). Сўнгги уч йил ичида эса Ўзбекистонда симли интернет тезлиги уч баробарга ўсган.

Мобил интернет тезлиги бўйича ҳам ижобий кўрсаткичлар қайд этилган. 2021 йил апрель ойи натижаларига кўра, Ўзбекистон яна тўртта поғонага кўтарилган.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда мобил интернет тезлиги 9,68 Мбит/секунддан (2020 йил апрель ҳолатига кўра) 17,28 Мбит/секундгача ўсган (2021 йил апрель ҳолатига кўра). Бир йил ичида ушбу кўрсаткич 78,5 фоизга кўтарилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ташқи интернет каналининг тезлиги сониясига 1800 Гбитга етказилиши маълум қилинганди. Лойиҳанинг техник-иқтисодий параметрлари Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 апрелдаги қарори билан қабул қилинган, аммо ҳужжатда лойиҳани амалга ошириш муддати кўрсатилмаган.

скачать dle 12.0



Вернуться назад