Ҳоким ва уларнинг ўринбосарлари рейтинги эълон қилинди

Ҳоким ва уларнинг ўринбосарлари рейтинги эълон қилинди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистоннинг барча туман, (шаҳар)ларида ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари фаолиятининг баҳолаш рейтингини эълон қилди.

Юқори кўрсаткичли вилоятлар рейтингида Навоий вилояти (87 балл) пешқадамлик қилмоқда қилмоқда. Кейинги юқори ўринларда Хоразм (86), Андижон (84), Бухоро (84) вилоятлари. Энг охирги поғонани Сурхондарё вилояти эгаллаган (66).

Кўрсаткичлари энг юқори туман (шаҳар)лар рейтингида Қоровулбозор тумани (Бухоро) 98,2 балл билан 1-поғонада қайд этилган. Кейинги ўринларни Янгибозор тумани (Хоразм), Ширин шаҳри (Сирдарё), Ғазғон шаҳри (Навоий) ва Миробод тумани (Тошкент шаҳри) банд этиб турибди.

Кўрсаткичлари энг қуйи туман (шаҳар)лар рейтингида Сариосиё тумани (Сурхондарё) 1-ўринни эгаллаган (60,8 балл). Ундан кейин Чироқчи (Қашқадарё), Бўстонлиқ (Тошкент в.), Пастдарғом (Самарқанд) туманлари келтирилган.