Аёллар маслаҳат гуруҳи фаолиятидан хабардормисиз

Аёллар маслаҳат гуруҳи фаолиятидан хабардормисиз

Мамлакатимизда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастурининг Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган Ўзбекистоннинг олис қишлоқ худудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш бўйича қўшма лойиҳаси доирасида Хотин-қизлар маслаҳат гурухлари ташкил этилган.

Ушбу лойиҳа асосида Бахмал туман Давлат хизматлари марказида ташкил этилган маслаҳат гуруҳининг вазифалари тумандаги Хотин-қизлар, ёшлар, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бепул маслаҳатлар бериш билан биргаликда, давлат хизматларини олиш тартиблари, керакли ҳужжатлар ҳамда уларнинг муддатларини аниқлашда, бундан ташқари ижтимоий, тиббий масалаларда ҳамда тадбиркорлик йўналишларида ўз муаммоларига ечим излаб юрган хотин-қизлар, ёшлар, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга, бошқа фуқаролар билан тенг равишда жамият ҳаётида иштирок этиш имкониятларини яратишга ва ўзларининг ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш қобилиятини кенгайтириш мақсадида бўлган шахсларга хуқуқий ёрдам кўрсатиш ва маслаҳатлар беришдан иборат.

Бундан ташқари улар учун давлат хизматларидан фойдаланишда компьютер саводхонлиги ва  my.gov.uz сайти орқали давлат хизматларидан фойдаланиш, аёлларни кичик тадбиркорлик билан боғлиқ курслар (тикувчилик, пазандачилик ва бошқа курслар) ва талабга кўра бошқа долзарб йўналишлар бўйича курслар ташкил этилиши режалаштирилган.

Н.Шертаева - Бахмал туман Хотин-қизлар маслаҳат гуруҳи маслаҳатчиси