Ўзбек бозорлари эртакка ўхшайди. Бу ерда энг оддий кафелардаги таомлар мислсиз даражада мазали. Елена Малишева Ўзбекистонга ташриф буюрди

Ўзбек бозорлари эртакка ўхшайди. Бу ерда энг оддий кафелардаги таомлар мислсиз даражада мазали. Елена Малишева Ўзбекистонга ташриф буюрди

Россиялик таниқли телебошловчи Елена Малишева ўтган май байрамларида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Унинг сўзларига кўра, агар мутлақо ноёб тарихни кўрмоқчи бўлсангиз, мазали таомларни татиб кўришни истасангиз ва шунчаки барча одамларнинг севгисини ҳис этишни хохласангиз – Ўзбекистонга келинг.

"9 май куни эрим билан Тошкентда эдик. Ўзбекистонда бу расмий давлат байрами ва дам олиш кунидир. Ушбу кун бу ерда “Хотира ва қадрлаш куни” деб номланади. Менимча, бу жуда чиройли. Тошкент бизни меҳмондўстлик ва одамларнинг муҳаббати, қалбларнинг очиқлиги, Россия ва русларга бўлган ажойиб муносабат билан қамраб олди. Бу ерда деярли ҳамма рус тилида гапиради. "Ўзбекистон ҳаво йўллари"да рус тили учта асосий тилдан бири ҳисобланади", - деди Малишева.

Унинг айтишича, мутлақо ноёб тарихни кўриб чиқмоқчи бўлсангиз, мазали таомларни татиб кўришни истасангиз ва шунчаки барча одамларнинг севгисини ҳис этишни хохласангиз – Ўзбекистонга келинг.

"Кутилмаганда, 50 ёшдан ошган китобларни бу ердан олиб чиқиш мумкин эмаслигини билиб олдик. Улар республиканинг миллий хазинаси ҳисобланади. Бу таълимга ва босма сўз ҳурмат белгисидир",- дея қўшимча қилди у.

Телебошловчининг ёзишича, у фақат бир кун Ўзбекистонда бўлган ва энди албатта суратга олиш гуруҳи бу ерга билан қайтади.

"Ҳозир бу ерда рус сайёҳлари жуда кўп, Қозоғистон ва собиқ Совет Иттифоқ республикаларидан келган сайёҳларни учратасиз. Ҳамма нарсада одамларнинг бир-бирига дўстона муносабати ва севги муҳити сезилади. Сайёҳлар кўп бўлгани учун, менимча, Ўзбекистон тиббиёти ҳақида гапириш жуда муҳим. Бу ерга экскурсияга келсангиз, қаерга мурожаат қилишни тушуниш учун керак. Бу мамлакат   яна келишга арзийди", - деди у.

Малишева Ўзбекистонга келадиганлар учун ҳам баъзи маслаҳатларни берган.

1. Бу ерда Сбербанкнинг “Мир” картаси билан тўлашингиз мумкин. Уни ўзингиз билан олиб боринг.

2. Ҳамма жойда ҳам Wi-Fi йўқ. Ижтимоий тармоқлардан дам олиш учун созланинг. Мобиль алоқа мукаммал ишлайди! Лекин исталган жойда Интернетда чексиз ўтира олмайсиз.

3. Миллий таомларни бозорда татиб кўринг! Ўзбек бозорлари эртак! Бу ерда энг оддий кафеларда ҳам таомлар мислсиз даражада мазали! Бизнинг тажрибамизга ишонинг, беш юлдузли меҳмонхона ёки ресторанга қараганда бозордаги таомлар мазалироқ. Палов ва сомсани татиб кўринг! Бундан мазали нарса еганим йўқ! Тошкентда Чорсу бозорида сотиладиган сомса ҳар қандай ресторандан кўра зўр! Паловга гап йўқ!!!!!!!!!! Тилим ожиз!

4. Ўзбекистонда пиёз истеъмол қилишдан қўрқманг! Бу ҳайратланарли даражада мазали! Бундан ташқари, ўзбек пиёзи ҳеч қандай ҳид қолдирмайди!

5. Ўзбек помидорини еб кўринг! Улар Москвада ҳам энг мазали! Бу ердагисини таърифлашга сўз топмадим!

6. Анъанавий ўзбек аёллар кийимлари иссиқ ҳаво учун энг қулай кийимдир. Кенг енгил шимлар (биз уларни "палаццо" деб атаймиз), енгил чўзилган блузкалар ёки узун кенг кўйлаклар ярашади. Мен кийиб кўрган кўйлакни нега сотиб олмаганимга ҳайронман! Агар у ерда қўллар учун ёриқлар қилинса, бу жуда чиройли чиқади! Шунинг учун бу ерда аёллар учун анъанавий ўзбек кийимларини сотиб олишингизни қатъий маслаҳат бераман. Уни кийиб, ўзингизни енгил, озод ва гўзал хис қиласиз!